Skip to content
Home » Нуҳ (алайҳиссалом) аломати

Нуҳ (алайҳиссалом) аломати

  • by

Хронологик тартибда давом эттириб, Одам Атодан (Одам Ато/Момо Ҳаво ва Қобил/Ҳобил) бошлаб гапириб келяпмиз. Тавротда яна бир муҳим инсон – Нуҳ пайғамбар ҳисобланади. Нуҳ Одам Атодан кейин 1600 йил ўтиб яшаган. Нуҳ аломати қандай эди? Бунда нимага эътибор қаратмоғимиз даркор?

Кечиримга ноил бўлганлар ҳамда уни бой берганлар

Мен Парвардигорнинг ҳукми ҳақида ғарбда яшовчилар билан суҳбат қурганимда, улар кўпинча: “Мен Худонинг ҳукми ҳақида кўп ташвиш қимайман, чунки Парвардигор раҳмдил, мени ҳукм қилмайди, деб ўйлайман”, дейдилар. Аммо бу фикрдан шубҳа қилишга мени Нуҳ тўғрисидаги ҳикоя ундади. Ҳа, Парвардигор раҳм‑шафқатли. Эгамиз ўзгармас бўлгани учун Нуҳ даврида ҳам рамдил бўлган. Шундай бўлса‑да, ўша вақтда Нуҳ ва унинг оиласидан бошқа бутун дунё қириб ташланди. 71‑сурада шундай дейилади:

Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, уоловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.

Нуҳ 71:25

Хўш, ўшанда нега Худо раҳм қилмади? Парвардигорнинг раҳм‑шафқати кемага қаратилган эди. Аъроф сурасида (7:64) шундай дейилган:

Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг, Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Чунки, улар кўр қавм эдилар.

Парвардигор раҳмдиллик қилиб, Нуҳга кема беради, кемага эса истаган одам чиқиши ёҳуд ўзи кема ясаши мумкин эди. Кемага истаган одам чиқиши, ҳавфсизликда бўлиши ва Эгамизнинг раҳм шафқатига эришиши мумкин эди. Муаммо шунда эдики, Нуҳ сўзларига ҳамма бефарқ қаради, устидан кулди, бўлажак ҳукмга ишонмади. Агар улар кемага кирганда эди, қутқарилган бўлардилар.

Қуръонда айтиладики, Нуҳнинг ўғилларидан бири бўлажак ҳукмга ишонган. Нуҳ ўғлининг тоққа чиқмоқчи бўлгани унинг Худо ҳукмидан қочишга уринганини кўрсатади. Аммо муаммо ҳал бўлмади. У имонини итоат билан боғламади ҳамда ҳукмдан қочиш учун ўзи билганча йўл тутди. Отаси унга шундай деди: “Ўша кун ҳеч ким Худонинг ҳукмидан қочиб қутула олмайди, фақат Эгамиз раҳм қилганларгина қутуладилар!”

Нуҳнинг ўғли ўз кучи билан ҳукмдан қочишга уринмай, Худодан кечирим олиши керак эди. Унинг тоққа қараб қочгани бефойда эди. Нуҳнинг устидан кулганлар сингари у ҳам бепоён сувларда ҳалок бўлди. Агар у ҳам кемага кирганда эди, ҳукмдан қутулиб қолган бўларди. Бундан кўрсак бўладики, ҳукмдан қутулиш учун Худога ва ҳукм кунига ишониш етарли бўлмайди. Ишонч билан айтиш мумкинки, биз Худонинг раҳмдиллигига ишонсак, Эгамиз бизга раҳм қилишига аниқ ишонсак бўлади. Кема – биз учун Нуҳ аломатидир. Тўфон орқали Худо жазолай олишини ҳамда раҳм‑шафқат ва нажот бера олишини намоён этди. Кема қурилиши ҳар бир одам учун белги бўлиб, Худонинг ҳукми яқинлашиб келаётганини, нажот имкони ҳали борлигини билдириб турарди. Ушбу воқеадан кўришимиз мумкинки, фақатгина Худо қўйган шартларни бажарибгина нажотга эришиш мумкин.

Хўш, Нуҳ қандай қилиб Худонинг раҳм‑шафқатига сазовор бўлди? Тавротда бунинг сабаби келтирилган бўлиб, бу сўзлар бир неча бор такрорланган, мана ўша сўзлар: “Нуҳ Эгамиз Худонинг ҳамма айтганларини бажарди.”

Мен ўзимда шуни сездимки, мен одатда ўзим тушунган ёки ўзимга ёққан ёхуд ўзим рози бўлган нарсани қилишга ҳаракат қилар эканман. Ишончим комилки, Худонинг тўфон кўринишидаги ҳукми ҳам қуруқликда ўта катта кема қуриш ҳақидаги амри тўғрисида Нуҳнинг саволлари кўп бўлган. Нуҳ “Мен художўй одам бўлсам, кема қуришга унчалик катта эътибор бермасам ҳам бўлади”, деб ўйлаган бўлиши мумкин. Лекин Нуҳ Худонинг ҳамма айтганларини беками‑кўст бажарди, фақат ўзига қулай ва фойдали бўлганини қилмади, балки ҳаммасини бажарди. Бу биз учун жуда яхши намуна.

Нажот эшиги

Тавротда ёзилишча, Нуҳ билан оиласи кемага киргач, Парвардигор Худо кема эшигини ёпди. Кемага олиб кирадиган ягона эшикни Нуҳ эмас, Парвардигор назорат қилди. Ҳукм вақти келиб, ер юзи сувга тўла бошлаганда, одамлар кемага эшигини тақиллатишни бошладилар, аммо ҳеч ким у эшикни оча олмасди. Эшик Худо назоратида эди. Кемадагилар ҳам енгил нафас олиши мумкин эди, чунки эшик Худонинг қўли остида бўлди. Эшикни шамол ҳам, тўлқинлар ҳам оча олмасди. Нуҳ билан оиласи кема ичида, Худонинг раҳм‑шафқати остида хавфсизликда эди.

Парвардигор ўзгармасдир, шунинг учун ҳозирги кунда биз ҳам Худонинг раҳм‑шафқати остида хавфсизликда бўла оламиз. Пайғамбарлар огоҳлантирадики, яна битта ҳукм – оловли ҳукм келмоқда. Аммо Нуҳнинг аломатидан билсак бўладики, Худо ҳукм билан бирга Ўзининг меҳр‑шафқатини ҳам таклиф қилмоқда. Яъни Худонинг меҳр‑шафқатини қабул қилсангиз, ҳукмдан қутуласиз, гарчи қабул қилмасангиз, сиз учун ҳукм муқаррардир. Шундай экан, биз Худонинг “бир эшикли кема”сини излашимиз керак, шунда Худонинг меҳр‑шафқатига аниқ эришамиз.

Пайғамбарларнинг қурбонликлари

Тавротда яна шундай ёзилган: “Сўнгра Нуҳ Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Сўнг ҳар бир ҳалол ҳайвондан ва ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни қурбонлик қилиб куйдирди.”

Ибтидо 8:20

Нуҳнинг қурбонлик келтириши Одам Ато билан Момо Ҳавонинг ҳамда Қобил ва Ҳобилнинг қурбонликларига ўхшайди. Бу шуни англатадики, жониворнинг қурбонликка келтирилиши ва қони тўкилиши орқали Нуҳ қабул қилинди. Тавротда ёзилишича, қурбонлик келтирилгандан сўнг Худо Нуҳни ва унинг ўғилларини баракалади ва Нуҳ билан аҳд тузди (Ибтидо 9:1,8). Худо “тўфон юбориб одамларни қирмайман”, деб ваъда берди. Айтиш мумкинки, Нуҳ қурбонлик келтиргани ва қурбонликнинг қони тўкилгани Худога сажда қилишнинг муҳим қисмидир. Қанчалик муҳим? Кейинги мақоламизда Таврот пайғамбарларини тадқиқ қилишда давом этиб, Лут ҳақида сўз юритамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *