Skip to content
Home » Инжил ўзгартирилган. Қуръонда бу борада нималар дейилади?

Инжил ўзгартирилган. Қуръонда бу борада нималар дейилади?

  • by

Менинг мусулмон дўстлари кўп. Мен улар имон ҳақида, ўз эътиқодим ҳақида кўп суҳбат қиламан, чунки мен ҳам Худойи таолога ишонаман ва Инжилга кўра ҳаёт кечираман. Қайсидир маънода мен билан дўстларим ўртасида умумийлик кўп. Шундай бўлса‑да, Инжил (ҳамда Таврот ва Забур (уларнинг ҳаммаси Муқаддас Китобни ҳосил қилади)) ўзгартирилган, яъни ҳозирги кунга қадар улар ўзгартирилган ҳолда етиб келган, деган сўзларни кўп эшитаман. Уларнинг айтишича, Муқаддас Китоб матни ҳозирги кунга қадар бузилган ҳолда етиб келган, ҳа, биринчи бор ёзилган вақтда Худо томонидан илҳомлантирилган, лекин кейин ўзгариб кетган, шунинг учун унга ишона олмаймиз. Шу сабабдан, ундан ҳақиқатни била олмаймиз, дейди одамлар. Мен Муқаддас Китобни ҳам, Қуръонни ҳам синчиклаб ўрганаман. Яқинда суннани ўрганишни бошладим. Мени ўта ҳайрон қолдиргани шуки, Қуръонда Муқаддас Китобга нисбатан кескин муносабат билдирилмайди, одамлар эса Муқаддас Китобга нисбатан анча кескин муносабатда. Бунинг устига, Қуръонда Муқаддас Китоб катта обрўга эга. Мисол келтираман.

Қуръонда Муқаддас Китоб ҳақида қуйидагилар ёзилган:

“Эй, аҳли китоблар! Таврот, Инжил ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага амал қилмагунингизча ҳеч нарсага арзимассизлар”, деб айт. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрларини зиёда қилур. Кофир қавмлар учун ачинма.

Моида 5:68. Яна қаранг Нисо 4:136

Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингда ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилгувчилардан бўлма.

Юнус 10:94

Ушбу оятларда “Аҳли китоб”га берилган нарса Парвардигордан келгани айтилмоқда. Одамлар, у ерда асл матн назарда тутилган, лекин асл матн бузилиб кетгани учун бу сўзларни ҳозирги Муқаддас Китобга нисбатан тадбиқ эта олмаймиз, деб айтиши мумкин. Бироқ кейинги оятда “олдин китобни ўқиганлар” ҳақида ёзилмоқда. Афтидан, ушбу оятда Қуръон китоб шаклида ҳосил бўлган пайтдаги Муқаддас Китоб ҳақида айтилаётган кўринади. Қуръон тахминан эрамизнинг 600 йилларида Мухаммадга берилган. Юқоридаги оятдан билсак бўладики, 600 йилда мавжуд бўлган Муқаддас Китоб ҳақиқатан ҳам ҳақиқий бўлган. Бошқа оятлар ҳам шундан далолат берадилар. Масалан, қуйидагилар:

Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар.

Наҳл 16:43

Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни Пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос. Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранг.

Анбиё 21:7

Қуръонда Аллоҳнинг сўзи ўргармаслиги таъкидланади

Тўғрисини айтганда, Муқаддас Китобнинг ўзгариши ёки бузилиши Қуръонда рад этилади. Моида 5:68 ёзилганини унутманг (Қонун… Хушхабар – Эгамиз Худо юборган ваҳийдир). Қуйидаги оятлар устида ўйлаб кўринг:

Сендан олдин ҳам Пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунча ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга Пайғамбарларнинг хабари келган. (Анъом 6:34)

Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Ва У яхши эшитувчи ва яхши билгувчи Зотдир. (Анъом 6:115)

Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир. (Юнус 10:64)

Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан. (Каҳф 18:27)

Мухаммаддан олдинги пайғамбарлар Парвардигордан ваҳий олган экан (Моида 5:68‑69), Худонинг сўзини ҳеч ким ўзгартира олмас экан, унда Таврот, Забур ва Инжил ўзгартирилган деб қандай айтиш мумкин? Агар ўзгартирилган десак, Қуръонга қарши чиққан бўламиз.

Айтиш жоизки, кўпчиликнинг фикрича, ваҳийларни ҳар хил тоифаларга бўлиш мумкин, масалан, баъзи ваҳийлар бошқаларидан тўғрироқ, деган фикр бор, бироқ Қуръонда бу фикрга қарши чиқилади.

Айтинглар: “Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга тшуширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз”. (Бақара 2:136) (Яна қаранг 2:285)

Шунинг учун биз ваҳийларни ажратмаслигимиз, бирини бошқасидан тўғри деб билмаслигимиз лозим. Ваҳийларни ўрганишда ҳам ана шунга амал қилмоқ керак. Муқаддас Китобларнинг ҳаммасини ўрганса бўлади. Мен масиҳийларга Қуръонни, мусулмонларга эса Муқаддас Китобни ўрганишни маслаҳат бераман. Уларни ўрганиш учун вақт ва жасорат талаб этилади. Қолаверса, пайғамбарларнинг китобларини ўрганиш – ер юзидаги вақтимизни сарфлашнинг энг самарали йўлидир! Ўзимга келсак, мен кўп вақтимни ва кучимни муқаддас китобларни ўрганишга бағишладим, шунинг учун жуда кўп савол туғилади. Аммо биламанки, шу орқали катта тажрибага эга бўлдим, Парвардигорнинг баракаси бошимдан ёғилаётгандай бўлмоқда. Ушбу мақолаларни ўрганишда давом этасиз деган умиддаман. Менимча, Таврот, Забур ва Инжил ҳақида Муҳаммад пайғамбар нималар деганини ва ҳадисларда нималар ёзилганини ўрганишдан бошлаш яхшироқ деб ўйлайман. (Ушбу мақолани ўқиш учун бу ерга босинг). Қадимги китобларнинг ҳақиқий экани қай тарзда ўрганилиши, бу услубнинг илмий жиҳати ҳамда илмий нуқтаи назардан Муқаддас Китобни бузилган деб ҳисоблаш мумкинми, деган фикр қизиқтирса, унда мана бу мақолани ўқиб чиқинг.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *