Skip to content
Home » Мусо аломати 1: Фисиҳ

Мусо аломати 1: Фисиҳ

  • by

Иброҳим (алайҳиссалом) нинг вафотидан кейин 500 йилдан ортиқ вақт ўтди. Бу воқеалар мил. ол. 1500-йилларда содир бўлган. Иброҳим пайғамбарнинг ўғли Исҳоқдан пайдо бўлган авлодлар энди Исроил қавми дея юритилиб, кўп сонли бир халққа айланган эди. Бироқ вақт ўтди ва улар мисрликларнинг қулларига айланди. Даставвал Иброҳим (алайҳиссалом) нинг эвараси Юсуф Мисрга қулликка олиб кетилгач, орадан кўп йиллар ўтади ва унинг ортидан оиласи ҳам Мисрга келади. Бу ҳақда Ибтидо китобининг 45-46 бобларида ҳикоя қилинади. Ибтидо Мусо пайғамбарнинг биринчи китоби ҳисобланади (Тавротнинг биринчи китоби).

Энди навбат яна бир буюк пайғамбар — Мусо (алайҳиссалом) пайғамбарнинг аломатларига. Улар ҳақида Чиқиш китобида ҳикоя қилинади. Бу ерда биз Мусо (алайҳиссалом) нинг Исроил халқини Мисрдан қандай олиб чиққани ҳақида ўқиймиз. ЭГАМИЗ Мусо (алайҳиссалом) га Миср фиръавни ҳузурига боришни ва Исроил халқининг озод этилишини талаб қилишни буюради. Оқибатда Мусо (алайҳиссалом) билан фиръавннинг сеҳргарлари ўртасида беллашув бўлади. Беллашув Аллоҳ томонидан фиръавн бошига кўпчилик эшитган ўша ўнта фалокатнинг ёғдирилишига олиб келади. Бу фалокатлар фиръавн учун аломат бўлган. Шунга қарамай, фиръавн ЭГАМИЗГА қулоқ солмади, аломатлардан хулоса қилмади.

79-Нозиот сурасида бу воқеалар қуйидаги оятларда баён этилади:

Сенга Мусонинг хабари келмадими? Ўшанда, Робби туво водийсида/Тур тоғида унга шундай нидо қилди: “Сен Фиръавн ёнига бор. У жуда ҳаддан ошди. Бориб шундай де: “Сен ўзингни поклашни хоҳлайсанми? Сени Раббингга йўналтиришимни-чи? Шунда, Ундан чекинасан”. Сўнгра (Мусо) унга энг катта оятни (мўжизани) кўрсатди.

79-Нозиот сураси 15-20 оятлар

73-Муззаммил сурасида фиръавннинг жавобини кўрамиз:

Фиръавн (ўзига юборилган) элчига қарши чиққан. Оқибатда, уни қаттиқ (азоб-ла) тутдик.

73-Муззаммил сураси 16-оят

Нозиот сурасида — “катта оят”, Муззаммил сурасида — фиръавнга берилган “қаттиқ азоб” деган иборалар нимани англатади? Иккала ҳолатда ҳам Аллоҳ юборган Ўнинчи фалокат назарда тутилади.

Ўнинчи фалокат

Шунда Аллоҳ Мисрга ўнинчи, энг оғир фалокатни ёғдиришини айтди. Тавротда Эгамизнинг ўнинчи фалокатга тайёрланиш борасида алоҳида кўрсатмалар бергани ҳақида ўқиймиз. Қуръонда ҳам бу ҳақида ёзилган. Қуйидаги оятни ўқинг:

Шубҳасизки, Мусога тўққизта аниқ-равшан оят (мўжиза) берганмиз. Исроил авлодидан сўра: Уларга Мусо (элчи бўлиб) келганида, Фиръавн унга: “Эй Мусо! Сени аниқ сеҳрланган деб ўйлаяпман”, деди Фиръавн. Мусо шундай деди: “Билиб турибсанки, бу оят-мўжизаларни ҳақни кўрсатиб берадиган қилиб нозил қилган зот осмонлар ва ерни яратган Эгасидан бошқаси эмаслигини билиб турибсан. Мен эса, сени (бу кетишда) ҳалок қилинасан деб ўйлаяпман.”

17-Исро сураси 101-102 оятлар

Фиръавннинг “ҳалок қилиниши” ҳақида айтилади. Бироқ бу қандай юз беради? Ўтмишда Аллоҳ одамзодни ҳар хил йўллар билан ҳукм қилгани бизга маълум. Нуҳ пайғамбар даврида бутун дунё сув остига ғарқ бўлди; Лутнинг хотини туз устунига айланди. Мазкур ҳолатда эса бу шунчаки “ҳалокат” эмас, балки барча халқлар учун Аломат — Буюк Аломат бўлиши назарда тутилади. Куръонда бу борада шундай дейилган:

Сўнгра (Мусо) унга энг катта оятни (мўжизани) кўрсатди. (79-Нозиот сураси 20-оят)

Ўнинчи фалокат ҳақида Тавротнинг Чиқиш китобидан ўқиб билишимиз мумкин. Ҳавола бу ерда. Бу ҳақида ўқиб, билиб олишингизни тавсия қилган бўлардим, нега десангиз, бу ерда бизни қизиқтирган ҳодисалар анча батафсил баён этилади ва улар бизга олдинда кутаётган нарсаларни яхшироқ тушуниб олишга ёрдам беради.

Фисиҳ қўзиси ва ҳалокатдан қутилиш

Бу ерда айтилишича, мудҳиш ҳодиса юз берган ўша кеча Аллоҳ Мисрдаги барча тўнғич фарзандларни нобуд қилишини айтган, қайси хонадон эгалари қурбонликнинг қонидан олиб уйининг эшиги кесакисига суртган бўлса, ўшалар омон қолади. Фиръавн ҳам агар Қодир Худонинг амрларига риоя қилмаса, тўнғич ўғли ва тахт вориси нобуд бўлиши ҳақида огоҳлантирилади. Мисрликлар орасида ким Фисиҳ қўзиси аломати олдида ўзини паст тутмаса, уйининг эшиги кесакисига қурбонликнинг қонини суртмаса, ўша хонадонда тўнғич фарзанд нобуд бўлиши уқтирилади ва бу барчага тенг тааллуқли эди. Миср халқи учун бу том маънода миллий фалокат бўлган.

Бироқ Аллоҳнинг ваъдасига кўра, У қайси уйнинг эшиги кесакисида қонни кўрса, ўша уйни четлаб ўтар, у ерда ҳеч ким нобуд бўлмас эди. Аллоҳ ўша хонадонни четлаб ўтади. Шу боисдан ҳам бу кун ва ўша Аломат Фисиҳ деб юритиладиган бўлди (“Фисиҳ” — эшик кесакисига қўзининг қони суртилган уй четлаб ўтилади деган маънони беради). Эшик кесакисига қон суртилиши билан боғлиқ бу Аломат ким учун бўлган? Тавротда бу борада шундай дейилади:

Эшикларингизнинг кесакисига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди. Қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман. Мен Мисрни жазолаганимда, ўлат офатидан сизлар омон қоласизлар.

Чиқ. 12:13

Шундай қилиб, кўряпмизки, бу белги, бу Аломат ЭГАМИЗ учун бўлмаган, гарчи Эгамиз қўзининг қони суртилган уйларни кўриб, уларни четлаб ўтган бўлса-да. Юқорида: “Эшикларингизнинг кесакисига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди”, дейилганини кўрдик. Яъни бу одамлар учун белги ва ҳам Аломат бўлган. Бу бугунги кунда Тавротни ўқиётган бизларга ҳам тенг тааллуқлидир. Нега дейсизми? Чунки ўша воқеалардан кейин ЭГАМИЗ шундай амр беради:

Ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам бу расм–русумларга то абад риоя қилишларингиз лозим. Эгамиз сизларга бераман, деб ваъда қилган юртга кирганларингиздан кейин ҳам, бу удумни нишонлайверинглар… Бу ЭГАМИЗГА бағишланган Фисиҳ қурбонлигидир

Чиқ. 12:24-27

Яҳудийларнинг йил тақвими Фисиҳдан бошланади

Исроилликларга Фисиҳ байрамини ҳар йили бир кунда нишонлаш амр этилган. Исроилликларнинг йил тақвими Ғарб мамлакатларида қўлланадиган тақвимдан бир мунча фарқ қилади. У ҳар йили бизнинг тақвимимизга нисбатан бир оз ўзгариб туради, худди Рамазон ҳар йили ўзгариб келгани каби. Яна бунга Фисиҳ байрами нишонланадиган кунларнинг бошқа йил ўлчами асосида белгиланиши сабабдир. Бугунги кунда, мана 3500 йил ўтиб ҳам, яҳудийлар ҳар йили Мусо (алайҳиссалом) нинг Таврот китобида ёзилганидек, Эгамизга итоат қилиб, Ундан Фисиҳ байрами ҳақида амрни қабул қилганини хотирлаб, Фисиҳ байрамини нишонлашда давом этмоқда.

Бугунги кунда Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами арафасида қўйларни сўйишлари

Бугунги кунда Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами арафасида қўйларни сўйишлари тасвири. Бу байрам Қурбон Хайтни эслатади.

Ушбу байрамнинг узоқ тарихини кузатиб ажойиб бир жиҳатни топамиз. Мисол тариқасида, Муқаддас Китобдан Исо ал-Масиҳ (а.с.) нинг ҳибсга олингани ва ҳукм этилгани ҳақидаги ҳикояни олайлик:

“Яҳудийлар Исони Каяфас ҳузуридан олиб чиқиб, ҳоким Пилатнинг саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар, чунки булғанган одам Фисиҳ таомини ея олмасди”. … [Пилат] [яҳудий йўлбошчиларга] Сизларнинг бир одатингиз бор–ку, ҳар Фисиҳ байрамида сизлар учун бир маҳбусни озод қилар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми?

— Уни эмас, Бараббасни озод қилинг! — деб бақирди улар. Бараббас эса исёнда иштирок этганди

Юҳн. 18:28, 39–40

Бошқача қилиб айтганда, Исо ал-Масиҳ (алайҳиссалом) нинг ҳибсга олиниши ва ўлимга ҳукм этилиши яҳудийларнинг йил тақвимига кўра Фисиҳ байрами кунига тўғри келган. “Иброҳим аломати 3” мақоласидан ёдингизда бўлса, Яҳё томонидан (алайҳиссалом) Исо пайғамбарга берилган номлардан бири шундай бўлган:

Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди:

— Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди!

Юҳн. 1:29-30

Исо (алайҳиссалом) Фисиҳ куни ҳукм қилинди

Бу Аломатнинг ўзига хослиги мана шундан иборатдир. Худонинг Қўзиси бўлмиш Исо (алайҳиссалом) ни ўша даврдаги барча яҳудийлар (Ғарб мамлакатларида ўрнатилган йил тақвими бўйича мил. 33-йил) 1500 йил аввал Фисиҳ байрами биринчи марта нишонланганда келтирилган қурбонликни хотирлаш учун қўзи қурбон қилган куни ўлимга ҳукм қилдилар. Шунинг учун ҳам яҳудийларнинг Фисиҳ байрами ҳар йили бутун дунёда Фисиҳ байрами нишонланган ҳафтага тўғри келади. Бу байрамда Исо ал-Масиҳнинг қурбон бўлгани хотирланади, чунки Исо (алайҳиссалом) айнан ўша куни хочга михланди. (Бутун дунёда Фисиҳ байрами нишонланган вақтнинг яҳудийлар Фисиҳ байрамини нишонлаган вақт билан бир кунга тўғри келмаслигига сабаб яҳудийларда ва Ғарб мамлакатларида йил тақвимларининг узунлиги бошқа-бошқа бўлганидир. Шундай бўлсада, бу байрамлар ҳар доим бир ҳафтага тўғри келади.)

Энди “белгилар” умуман нима учун кераклиги ҳақида бир ўйлаб кўрайлик. Қуйида бир нечта мисол келтирилади.

Улар қанақа вазифани бажаради? Белгилар эътиборимизни бошқа бир нарсага йўналтириш учун хизмат қиладиган кўрсатгичлардир.

Бош суяк белгисини кўрганимизда дарров ўлим хавфи ҳақида эслаймиз. “Олтин аркалар” тасвирланган белги кўз олдимизга McDonalds ресторанини келтиради. Рафаэль Надалнинг бошидаги банданасида √ белги Nike фирмасини англатади. Nike фирмаси ҳар сафар Надалнинг бошида бу белгини кўрганимизда улар ҳақида ўйлашимизни хоҳлайди. Бошқача қилиб айтганда, белгилар бизнинг эътиборимизни бирон бир объектга қаратиш учун мўлжалланган. Мусо (алайҳиссалом) нинг Аломати ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда ҳам Аллоҳ бизга белги берганини кўрамиз. Нима учун у бизга керак? Исо пайғамбар ўлган кунда қурбонлик учун қўзиларни сўйишдан мақсад Исо ал-Масиҳ (алайҳиссалом) нинг қурбон бўлгани қандай аҳамиятга эга эканини кўрсатишдир.

Фисиҳ — Исо ал Масиҳ қурбон бўлганига ишора қилувчи аломатдир

Белги бизнинг фикр-онгимизга чизмада кўрсатилганидек таъсир қилади. Бу Аломатдан мақсад диққат-эътиборимизни Исо ал-Масиҳнинг қурбон бўлганига қаратишдир. Биринчи Фисиҳ байрамида одамларни ўлим фариштасидан қутқариш кўзда тутилган ва шу мақсадда қўзиларнинг қони тўкилган. Бу ерда ҳам худди шундай, яъни Аломатнинг маъноси шуки — Худонинг Қўзиси Исо ал Масиҳ биз ҳалокатдан қутқарилишимиз учун ўлди.

Иброҳимнинг ўғли қурбонликка олиб келингани ҳам аломат бўлган; бу билан Исо ал Масиҳга ишора қилинган

Иброҳим Аломати 3 номли мақолада ўқиганимиздек, Иброҳим (алайҳиссалом) синовдан ўтган жой Мориёҳ тоғи деб аталган. Энг сўнгги паллада Аллоҳ Иброҳимнинг ўғли ўрнига қурбонлик қилгани бир қўчқорни беради. Иброҳимнинг ўғли ўрнига қўчқор сўйилади. Мориёҳ тоғи Исроилда Исо ал-Масиҳ қурбон бўлган жой ҳисобланади. Бу ҳам биз учун Аломат сифатида айнан ўша ерда ўлимни қаршилаган Исо ал Масиҳга ишора қилади. Мусо Аломати ҳақида гапирар эканмиз, унинг ҳам худди шу воқеага, яъни Исо ал-Масиҳ (алайҳиссалом) нинг қурбон бўлишига ишора қилганини кўрамиз. Бу ерда Фисиҳ қурбонлиги келтирилган тақвимий кун ҳақида сўз боради. Бу гал ҳам қўзининг қурбонликка келтирилиши одамзод тақдирини ҳал этган ҳодисага ишора қилади. Қандай қилиб, дейсизми? Мусонинг қуйидаги Аломатини кўриб чиқайлик, унда ушбу қизиқарли саволга ойдинлик киритилади. Навбатдаги Аломат — Синай тоғида Қонуннинг берилиши бўлган.

Мақолани якунлашдан аввал фиръавн билан нима содир бўлганини эслатиб ўтаман. Тавротда бу ҳақда ҳикоя қилинар экан, унинг пайғамбар айтган огоҳлантиришларига қулоқ солмагани ва оқибати ўлароқ фалокат келган ўша кеча тўнғич ўғлини — меросхўрини йўқотгани эътироф этилади. Охир-оқибат фиръавн барибир ҳам Исроил халқига Мисрни тарк этишга ижозат берди. Лекин кейинчалик ўз фикридан қайтди ва Исроилни қувиб Қизил денгизгача борди. ЭГАМИЗНИНГ иродаси билан Исроил халқи денгизни худди қуруқликдан ўтгандай кесиб ўтди, фиръавн эса бутун қўшинлари билан сувга чўкиб ҳалок бўлди. Шундай қилиб, тўққизта офат, Фисиҳ байрамида тўнғич эркакларнинг нобуд бўлиши ва бутун қўшинларнинг йўқотилиши Миср давлатининг заифлашишига олиб келди. Шундан бери Миср шон-шуҳратини тиклай олмади, бошқа ҳеч қачон дунёда етакчи давлат бўла олмади. Аллоҳ уни шу йўсин жазолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *