Skip to content
Home » Муқаддас Китобнинг ишончлилигини текширишда матнга танқидий ёндашиш усули

Муқаддас Китобнинг ишончлилигини текширишда матнга танқидий ёндашиш усули

  • by

“Муқаддас битикларни ўқишдан нима фойда? Улар неча-неча асрлар олдин ёзилган, жуда кўп марта ўзгартирилган, уларга тўғрилашлар киритилган-ку; айтишларича, ёзилганига кўп асрлар бўлгани боис улар асл мазмунини ҳам йўқотиб бўлган”. Муқаддас битиклар ҳисобланмиш Таврот, Забур ва Инжил китоблари ҳақида шунга ўхшаш гапларни жуда кўп эшитганман.

Ушбу манбанинг ҳақиқийлиги билан боғлиқ масала жуда муҳим ва бизнинг ал-китоб, яъни Муқаддас Китоб ҳақида билган нарсаларимиздан келиб чиқади. Нима бўлган тақдирда ҳам бу китоб икки минг йил олдин ёзилган. Минглаб йилларни ўз ичига олган ушбу даврнинг катта қисмида босмахоналар, нусха кўчириш машиналари ва нашриётлар бўлмаган. Шунинг учун асл қўлёзмалардан нусхалар авлоддан-авлодга қўлда кўчирилган; вақт ўтиб, қандайдир тиллар пайдо бўлди, яна бошқа тиллар йўқ бўлиб кетди, империяларнинг бири пайдо бўлиб, бошқаси йўқолди, янги-янги кучлар ҳокимиятни эгаллади. Асл қўлёзмалар бугунги кунгача сақланиб қолинмаган бўлса агар, ҳозирги ал-китоб / Инжил матни асл ҳолида, муаллифлар қандай ёзган бўлса ўша кўринишида сақлаб қолинганига биз қандай ишонч ҳосил қилишимиз мумкин? Ҳозирги Муқаддас Китоб асл ҳолида қолгани, асрлар давомида ўзгартирилмаганини тасдиқлайдиган диний гувоҳликлардан ташқари, илмий ва рационал далиллар борми?

Матнга танқидий ёндашишнинг асосий тамойиллари

Муқаддас Китобнинг ишончлилиги ҳақидаги саволга жавоб бериш учун “матнга танқидий ёнлашиш” деб аталадиган илмий интизомдан фойдаланишимиз мумкин. Ундаги усулларни қадимий асарларнинг ҳар қандай турига қўлласа бўлади. Муқаддас Китоб матнига танқидий ёндашишнинг иккита асосий тамойилини кўриб чиқамиз.

Буни қадимги ҳужжатларнинг вақт ўтиши давомида сақланиши жараёни тасвирланган расмдан бошлайлик.

ҚАДИМГИ ҲУЖЖАТНИНГ САҚЛАНИШИ

Асл нусха/I нусха/ II нусха/ III нусха

Мил.ол. 500 й./ мил. 500 й./ биз яшаётган давр

1000 йил

САҚЛАНИБ ҚОЛИНГАН НУСХА

x” даври қанча қисқа бўлса, қўлда ёзиб кўчиришда хато қилингани эҳтимоли шунча кам бўлади

Қадимги ҳужжатларни сақлаш жараёни

Мисол тариқасида мил. ол. 500 йилларда ёзилган матнни оламиз. Асл нусхани абадий сақлаб қолиш имконсиз бўлгани боис, шикастланиши, йўқолиши ёки йўқ қилинишига қадар ундан қўл ёзувида қилинадиган нусха (1-нусха) олинган. Асарларни қўлда қайта ёзиш учун махсус тайёрланган одамлар — котиблар танлаб олинар эди. Йиллар ўтиб ўша нусхадан яна бошқа нусхалар (2-нусха ва 3-нусха) олинган. Маълум бир даврга келиб бизда мавжуд бўлган нусха (3-нусха) сақланиб қолинади. Юқоридаги расмда бугунги кунда мавжуд бўлган ушбу нусха мил. 500 йилга тегишли. Бу ўз навбатида ҳужжатнинг ҳолати ҳақидаги дастлабки маълумотлар мил. 500 йилга келибгина пайдо бўлганини англатади. Бундан келиб чиқадики, мил. ол. 500 йилдан то мил. 500 йилга қадар давом этган вақт (диаграммада х билан белгиланган) — биз ўша нусханинг ҳақиқийлигини текшира олмайдиган давр ҳисобланади, чунки бу даврдан биронта қўлёзма сақланиб қолинмаган. Мисол учун, агар 2-нусхани 1-нусхадан кўчиришда хатоларга йўл қўйилган бўлса, биз уларни аниқлай олмаймиз, чунки бу ҳужжатларнинг ҳеч бири сақланиб қолмаган ва биз уларни бир-бири билан солиштира олмаймиз. Шунинг учун, бугунги кунда мавжуд бўлган нусхалар пайдо бўлгунига қадар давом этган вақт (х даври) нусха кўчиришда хатоларга йўл қўйилиши мумкин бўлган матннинг ноаниқлик даври дея юритилади. Матнга танқидий ёндашишнинг биринчи тамойилига кўра, бу муддат қанча қисқа бўлса, ҳужжатнинг бугунги кунгача бузилмай сақланиб қолингани эҳтимоли шунча юқори бўлади, чунки ноаниқлик даври қисқаради.

Албатта, одатда бугунги кунда ҳужжатнинг бир нечта қўлда ёзилган нусхалари мавжуд бўлади. Айтайлик, бизда иккита шундай қўлёзма нусхаси бор ва иккаласида ҳам битта жойида ибора қуйидагича таржима қилинади:

ҚАЙСИ НУСХАДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН

1-нусҳа … ДАҲАНИ КЎРСАТАДИ

2-нусха … ДАҲОНИ КЎРСАТАДИ

ҚЎЛЁЗМАЛАР НУСХАСИ СОНИ ҚАНЧА КАМ БЎЛСА, КЎЧИРИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН ХАТОЛАРНИ ТОПИШ ШУНЧА ҚИЙИН БЎЛАДИ.

Асл нусха муаллифи даҳани назарда тутганми ёки даҳоними? Қўлёзмаларнинг бирида кўчиришда хатога йўл қўйилган. Масала — қайси қўлёзмада хато қилинганини аниқлаш? Қўлимизда мавжуд бўлган маълумотлар асосида буни аниқлаш жуда қийин.

Энди тасаввур қилайлик, қуйида кўрсатилганидек, худди ўша асарнинг яна иккита нусхаси сақланиб қолинган:

ҚАЙСИ НУСХАДА ХАТОГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН?

1-нусха — ДАҲАНИ КЎРСАТАДИ

2-нусха — ДАҲОНИ КЎРСАТАДИ

3-нусха — ДАҲАНИ КЎРСАТАДИ

4-нусха — ДАҲАНИ КЎРСАТАДИ

ҚЎЛЁЗМАЛАР НУСХАЛАРИ СОНИ ҚАНЧА КЎП БЎЛСА, КЎЧИРИШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН ХАТОЛАРНИ ТОПИШ ШУНЧА ОСОН БЎЛАДИ

Энди қўлёзмаларнинг қайси бирида хатога йўл қўйилганини аниқлаш осонлашди. Битта хатонинг уч марта такрорланиши даргумон, хатога бир марта йўл қўйилгани эҳтимоли юқори; бундан келиб чиқадики, хато 2-нусхада ва муаллиф даҳони эмас, даҳани назарда тутган.

Ушбу оддий мисол матнга танқидий ёндашишнинг иккинчи тамойилини кўрсатади — сақланиб қолинган қўлёзмалар сони қанча кўп бўлса, асл нусханинг мазмунини аниқлаб, хатоларни топиб, тўғрилаш шунча осон бўлади.

Тарихий китоблар матнига танқидий ёндашиш

Юқорида биз қадимги ҳужжатларнинг матни ишончлилигини аниқлашнинг икки тамойилини кўриб чиқдик: 1) асл нусха ёзилган вақтдан то унинг сақланиб қолинган энг қадимги нусхалари пайдо бўлгунига қадар давом этган вақтни ўлчаш ҳамда 2) асл матннинг сақланиб қолинган нусхалари сони. Бу тамойиллар ҳар қандай қадимий асарга тўғри келгани боис, биз уларни нафақат Муқаддас Китобга, балки бошқа қадимий асарларга ҳам қўллашимиз мумкин. Қуйидаги жадвалга қаранг (1):

МуаллифАсар ёзилган йилЭнг қадимги нусхаОрадаги давр, йилларНусхалар сони 
Қайсармил. ол. 50 й.мил. 900 й.95010
Платонмил. ол. 350 й.мил. 900 й.12507
Аристотель*мил. ол. 300 й.мил. 1100 й.14005
Фукидидмил. ол. 400 й.мил. 900 й.13008
Геродотмил. ол. 400 й.мил. 900 й.13008
Софоклмил. ол. 400 й.мил. 1000 й.1400100
Тацитмил. 100 й.мил. 1100 й.100020
Плиниймил. 100 й.мил. 850 й.7507

* ҳар қандай асари

Бу муаллифлар антик даврнинг энг буюк ёзувчилари ҳисобланади ва уларнинг асарлари Ғарб цивилизациясининг ривожланишини белгилаб берган. Ўртача ҳисобда бу қўёзмалар бизга қадар 10-100 та нусхада сақланиб қолинган, уларнинг асл нусхадан деярли 1000 йил кейин яратилгани маълум.

Муқаддас Китоб / ал-китоб матнига танқидий ёндашув

Навбатдаги жадвалда худди юқоридаги мезон (2) бўйича Муқаддас Китоб (Инжил ёки Янги Аҳд) қўлёзмалари солиштирилади.

НомиАсар ёзилган вақтЭнг қадимги нусхаОрадаги давр, йиллар
Жон Райлан қўлёзмаларимил. 90 й.мил. 130 й.40
Бодмер папирусларимил. 90 й.мил.150-200 й.110
Честер Битт папирусларимил. 60 й.мил.*80 й.20
Ватикан кодексимил. 60-90 й. .мил.325 й.265
Синай кодексимил. 60-90 й.мил. 350 й.290

* Анъанавий равишда мил. 200 йилларда ёзилган дея ҳисобланади, аммо охирги тадқиқотларда мил. 80 йиллар кўрсатилади

Муқаддас Китоб /ал китоб матнига танқидий ёндашишдан олинган хулосалар

Янги Аҳд қўлёзмалари сони шунчалик кўпки, уларни ушбу жадвалда санаб кўрсатишнинг имкони йўқ. Шу ўринда мазкур мавзуни узоқ йиллар ўрганган олимлардан бирининг (3) сўзларини келтириш ўринли бўлади. У шундай деган:

“Бугунги кунда Янги Аҳд парчалари қўлёзмаларининг 24 000 дан зиёд нусхаси мавжуд… Антик даврларга оид бошқа ҳеч қандай ҳужжат сақлаб қолинган нусхаларининг сони ва дунёга танилиши жиҳатидан Янги Аҳд парчалари қўлёзмаларига ҳатто яқин ҳам келмайди. Мисол тариқасида таққослаб қарайдиган бўлсак, Гомернинг “Илиада” номли асари бу кўрсатгичлар бўйича иккинчи ўринда туради ва унинг 643 та қўлёзма нусхаси мавжуд.”

Британия музейининг етакчи олими (4) буни шундай сўзлар билан тасдиқлайди:

“Олимлар таниқли юнон ва рим муаллифларининг деярли асл матнларига эга эканидан мамнунлик билдиришади… уларнинг асарлари ҳақидаги билимларимиз бир нечта нусхада сақланиб қолинган қўлёзмаларга асосланади, холос. Шу вақтнинг ўзида Янги Аҳд қўлёзмалари… минглаб нусхада мавжуд.”

Менда Янги Аҳд ҳужжатларининг энг қадимги нусхалари ҳақида китоб бор. У шундай сўзлар билан бошланади:

“Ушбу китобда Янги Аҳднинг 69 та энг қадимий қўлёзма транскрипциялари йиғилган … уларнинг ёзилган вақти 2-асрнинг бошлари — 4-аср бошларига тўғри келади (мил. 100-300 йиллар) … улар Янги Аҳднинг тахминан 2/3 қисмини ўз ичига олади” (5).

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, уларнинг катта қисми Янги Аҳднинг асл қўлёзмалари ёзилганидан кейин юз йил ўтмасдан пайдо бўлган дастлабки нусхалардир.

Бу жуда муҳим омил, чунки улар Рим императори Константин ҳукмронлигидан (тахминан, мил. 325 йилларда) ва Католик черковининг таъсири кучайган даврдан олдин ёзилган; Контантинни ҳам, Рим католик черковини ҳам кўпинча Муқаддас Китоб матнини ўзгартирганликда айблашади. Биз ушбу даъволарни текшириш учун Константиндан олдин ёзилган матнларни (бизда мавжуд бўлган) кейинроқ пайдо бўлган матнлар билан таққослаб, ўртадаги фарқ-тафовутларни излаб кўришимиз мумкин. Уларни таққослайдиган бўлсак агар, матнлар бир хил эканига амин бўламиз.

Милодий 200-йилларда ёзилган матнлар 1200-йилларда ёзилган матнлар билан бир хил. Католик черкови ҳам, император Константин ҳам Муқаддас битикларга ўзгартириш киритмаган. Бу шунчаки диний баёнот эмас, балки илмий далилларга асосланган ҳақиқатдир.

Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Шак-шубҳасиз, объектив ўлчаб хулоса қилиш имконидан келиб чиқилса агар, шуни ишонч билан айтиш мумкинки (мавжуд бўлган қўлёзмалар сони, асл нусха ва энг қадимги нусхалар ўртасидаги вақт оралиғи бўйича), Янги Аҳд матнлари бошқа ҳар қандай мумтоз асардан кўра кўпроқ синовлардан ўтказилган ва шу йўсин уларнинг ҳақиқий ҳолида сақлаб қолингани тасдиқланган. Барча далиллардан келиб чиқадиган хулосани қуйидаги сўзлар айниқса яхши ифодалайди (6):

“Янги Аҳднинг якуний матнига шубҳа билан қараш антик даврдан қолган бутун мумтоз адабиётни рад этиш билан баробардир, нега десангиз, қадимги даврдан қолган бошқа ҳеч қайси ҳужжат Янги Аҳд матнларичалик библиографик жиҳатдан чуқур текширилмаган”.

Муаллиф бизни изчил бўлишга чақиради, яъни агар биз сақланиб қолинган ал-китоб/Муқаддас Китоб матнининг ишончлилигига шубҳа қиладиган бўлсак, бу ҳолда тарих давомида пайдо бўлган жамики мумтоз адабиётлардан ҳам воз кечишимизга тўғри келади, бунга эса ҳозиргача таниқли тарихчиларнинг биронтаси ҳам журъат этолмаган. Нима учун Геродотнинг асарларини ишончли дея тан оламиз, ахир бу қўлёзмалар атиги саккиз нусхада сақланиб қолинган ва асл нусхасидан 1300 йил кейин яратилган-ку? Нима учун Муқаддас Китоб матнлари 24 000 нусха қўлёзмасига эга бўлса-да, биз уларни ўзгартирилган деб ҳисоблаймиз, ахир улар асл нусхадан кейин юз йил ичида ёзилган-ку? Бу билан мантиққа зид иш тутмаяпмизми?

Маълумки, Муқаддас Китоб пайдо бўланидан кейин даврлар ошиб, империялар алмашган бутун тарих давомида ўзгаришсиз қолмоқда, чунки бугунги кунда мавжуд бўлган энг қадимги қўлёзмалар ўша ҳодисалардан олдин юз берган. Масалан, биламизки, ўрта аср даврларида ҳам ҳеч қандай роҳиб дин-эътиқод йўлида қанча жонбозлик кўрсатмасин, лекин Исо қилган мўъжизалар ҳақида ал-китобда ёзилганларга ҳеч нарса қўшимча қилмаган, нега десангиз, сақлаб қолинган қўлёзмалар ўрта асрлардан олдин юз берган ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилади.

Қуйидаги расмда Янги Аҳд тўпламига киритилган қўлёзмалар хронологияси тасвирланган.

Картинка

Янги Аҳд (ЯА) қўлёзмалари хронологияси

Исо

ЯА асл нусхаси

Константин/ЯА 24000 та қўлёзма нусхаси/Ҳозирги Муқаддас Китоб

Мил. 1 аср/500 й./ 500й/ 1000 й./ 1500 й./ ҳозирги давр 2000 й.

Ҳозирги Муқаддас Китоб айни кунда мавжуд бўлган ва аксарияти мил. 100-300 йилларда ёзилган энг қадимги қўлёзмалардан кўчириб олинган. Ўша асл нусхалар Константин империя тахтига ўтиришидан ва бошқа диний кучлар пайдо бўлишидан анча аввал ёзилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, вақт ҳам, бир қатор масиҳий етакчиларнинг истак-муддаолари ҳам бизга қадар етиб келмаган Муқаддас Китоб / ал-китоб қўлёзмаларига таъсир кўрсатмаган, уларнинг мазмунини ва улардаги фикрларни ўзгартира олмаган. Ҳозирги Муқаддас Китоб азалданоқ муаллифлар етказмоқчи бўлган асл фикрни ўзида сақлаб келмоқда. Матнга танқидий ёндашиш усуллари Муқаддас Китоб матнининг ҳақиқат эканини тасдиқлайди.

Адабиёт рўйҳати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *