Skip to content
Home » Новда Аломати: келиши кутилган Масиҳ номи билан эътироф этилади

Новда Аломати: келиши кутилган Масиҳ номи билан эътироф этилади

  • by

Аҳзоб сураси (33-сура – бирлашган кучлар) оддий инсоний масалани ҳал қилиш йўлини очиб беради, яъни биронта одамнинг исмини билмасак, уни нима деб чақиришиш кераклигини кўрсатиб беради.

Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу, Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли зотдир.

Аҳзоб сураси, 33:5

Бундан кўриниб турибдики, инсоний билим чегараланган, биз атрофимиздаги одамларнинг кўпларининг исмини билмаймиз. Нажм сурасида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) даврида кўп тарқалган бутлар муҳокама қилинади.

У(бут)лар сиз ва ота‑боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У(мушрик)лар, Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай, гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос.

Нажм сураси, 53:23

Бутлар, яъни сохта худолар учун номларни одамлар ўйлаб топганлар. Бу оятлар ҳақиқий сажда билан ёлғон саждани ажратиш ва фарқлаш борасида йўл‑йўриқ беради. Модомики, одамлар ҳатто атрофдаги одамларнинг исмларини яхши билмас экан, узоқ келажакда келадиган пайғамбарнинг исмини ҳам албатта билмайди. Гарчи Масиҳ деган ном олдиндан аён қилинган экан, демак, бу қандайдир ёлғон эмас, балки Аллоҳнинг, Парвардигор Худонинг ҳақиқий режасини намоён қилмоқда. Бу ерда Новданинг номи ҳақида башорат қилинмоқда.

Исм аломати

Эсингизда бўлса, Аллоҳ пайғамбарлар орқали буюк Шоҳлик ўрнатишни эълон қилган. Бу инсон қўли билан ўрнатиладиган шоҳлик бўлмайди. Бугунги кунда одамзод ўрнатган шоҳликларда нималар бўлаётганини кўриш учун телевизорни ёқиш кифоя қилади. Бутун дунёда отишмалар, коррупция, шафқатсизлик, қотиллик, бойларнинг камбағалларни эксплуатация қилиши ва ҳоказолар юз бермоқда: мусулмонлар орасида ҳам, масиҳийлар, яҳудийлар, буддойилар, ҳиндулар орасида ҳам, атеистик идеологиялар ҳукмрон бўлган Ғарб мамлакатларда ҳам шу аҳвол. Қайси шоҳликка қараманг, ҳамма ерда одамлар бир хил муаммога дуч келган — ҳамма худди Еремиё (алайҳиссалом) айтганидек, қондириб бўлмайдиган ташналикка ружу қўйган ва бу ташналик бизни гуноҳ қилишга ундайди. Юқорида санаб ўтилган муаммолар ҳар хил кўринишларга эга (бузиқлик, қотиллик, жинсий зўравонлик ва ҳоказолар) ва гуноҳнинг натижаси ҳисобланади. Демак, Аллоҳ бизга Ўз Шоҳлигини очмаётганига асосий сабабчи ўзимиз бўламиз. Агар У Ўз Шоҳлигини шу бугуноқ ўрнатган тақдирда ҳам ҳеч биримиз унга кира олмасдик. Чунки ўзимиз яшаётган жойда ҳар қандай нарсани вайрон қилганимиз каби, Худонинг Шоҳлигини ҳам гуноҳларимиз билан булғаб, вайрон қилган бўлардик. Аммо Еремиё (алайҳиссалом) нинг китобида бир замонлар келиши ва ўшанда Аллоҳ биз билан Янги Аҳд тузиши ҳақида башорат қилинади. Бу Янги Аҳд бўлади ва у Мусонинг Қонуни каби тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалбининг лавҳаларига ёзилади. Бу Шоҳликка кирмоқ учун одам ич-ичидан, юракдан ўзгармоғи даркор.

Бироқ қандай қилиб ўзгаришимиз мумкин? Аллоҳнинг режаси бамисоли қимматбаҳо марвариддир. Забур тўпламида мазкур режага қандайдир ишора қилинади, бу биз — Шоҳликка ташна бўлганлар унинг яқинлашиб қолганини кўра олишимиз, уни изламаганлар эса билмасликлари учун қилинган. Бу ҳақда нима дейилганини ўқийлик. Ушбу режа асосида Масиҳнинг келиши ётади (яъни юқорида айтиб ўтганимиздек, Худонинг танлагани — Масиҳ ҳақида сўз боради). Забур китобини ташкил қилган саноларда (шоҳ Довуд уларни илоҳий илҳом билан ёзган) Масиҳнинг шоҳ Довуд авлодидан келиб чиқиши айтилади (бу ерга қаранг).

Ишаё пайғамбарнинг дарахт, ўлик томир … ва Новда (кўчат) ҳақида башорати

Ишаё (алайҳиссалом) Аллоҳнинг режаси қай йўсин бажо бўлиши ҳақида айтган. Забур таркибига кирган Ишаё пайғамбарнинг китоби шоҳ Довуд сулоласи ҳукмронлик қилган даврда (мил. ол. 1000-600 йилларда) тузилгани маълум. Тарихнинг бу даврига қарайдиган бўлсак, (мил. ол. 750 йиллар) бу пайтда Исроил шоҳлиги бузуқлик домига ботган эди — уларнинг юракларини ташналик қийнаган.

Картинка

Довуд, Ишаё ва Забур тўпламида тилга олинган бошқа пайғамбарлар хронологияси

Довуд Забур саноларини ёзади; Забурнинг яратилиши

Қуддусга асос солиниши (Ал Қудс)

Сулаймон Худонинг уйини қуради

Юнус

Ишаё

Михо

Еремиё

Хизқиёл

Дониёр

Закариё

Эстер

Эзра ва Нахимиё

Малаки

Исо

Мил. 1-йил

Мил.ол./ мил.

Мустақил шоҳлик. Қуддусда шоҳлар ҳукмронлик қилади

Бобилликлар томонидан босиб олиниши; Исроил халқининг Бобилга асир қилиб олиб кетилиши

Форс империясига қарашли мустамлака вилоятга айланган Исроилга қайтиш

Исроил Искандар Зулқарнайн империяси провинциясига айланади

Исроил Рим империяси провинциясига айланади

Қуддус мил. 70 йилда Римликлар томонидан вайрон қилинади; яҳудийлар бутун дунёга ёйилиб кетади

Вақт шкаласи бўйича Ишаё (алайҳиссалом) яшаган йиллар Забур тўпламидаги бошқа пайғамбарлар билан солиштирилганда

Довуд сулоласи дарахт кўринишида

Аллоҳ Ишаё (алайҳиссалом) ни Исроил халқини Худога қайтишга ва Мусо Қонуни руҳида ҳаёт кечиришга чақиришга илҳомлантиради. Бироқ Ишаё Исроил халқининг Аллоҳга юз бурмаслиги, ёмон ишларидан қайтмаслигини билар эди, шунинг учун бу халққа ҳалок бўлишларини ва шоҳлар сулоласи узилишини башорат қилган. Ҳаммаси бу ерда ёзилгандай бўлди. Ишаё ўз башоратларида шоҳ сулоласини новдалари ҳар ёққа ёйилган дарахт шаклида тасвирлаган, унинг кесилиши ва ундан фақат ўлик томиригина қолишини айтган. Бу мил. ол. 600-йилларда юз берди — Қуддус бобилликлар томонидан вайрон қилинди. Ўша вақтдан бери Исроил тахтини шоҳ Довуднинг авлодидан биронтаси ҳам эгалламади.

Бироқ бўлғуси ҳалокатлар ҳақидаги башоратлар билан бирга ўзига хос бўлган яна хабар аён қилинади:

Дарахтдан ўлик томир қолди

Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади,

Ҳа, унинг томиридан кўчат ёйилади.

Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи.

Бу донолик ҳамда ақл–идрок,

Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир,

Эгамизни билиш ва Ундан қўрқиш Руҳидир.

Иша. 11:1-2

Довуд (алайҳиссалом) сулоласи ўлик томирдан ўсиб чиққан новдадир. Шоҳ Довуд сулоласининг томири ёки асосчиси унинг отаси Эссай ҳисобланади. Эссайнинг кесилган томири ҳақидаги башоратда Довуд сулоласининг йўқ бўлиб кетиши айтилган. Пайғамбар сифатида Ишаё томир (шоҳлар сулоласи) ўликдай кўринса-да, лекин ҳали тамомила йўқ бўлиб кетмаганини олдиндан кўра билган. Вақти келиб, ўлик томирдан Новда ўсиб чиқади. Новда (шох) га нисбатан “у” олмоши ишлатилганини кўрамиз; Ишаё Довуднинг зурриётидан келиб чиқадиган эркак зоти ҳақида ёзган. Бу зот шу даражада доно, кучли ва билимли бўладики, ҳамма унинг Худо Руҳига тўлганига ишонч ҳосил қилади. Эсингизда бўлса Масиҳ ҳақидаги башоратларда унинг Довуд хонадонидан келиб чиқиши айтилган ва бу жуда муҳим. Қандай қилиб Новда ҳам, Масиҳ ҳам Довуд хонадонидан келиб чиқиши мумкин? Балки бир киши ҳақида сўз бораётгандир? Келинг, Забур китобини ўқишни давом эттирайлик.

Еремиё пайғамбарнинг … Новда ҳақида башорати

Ишаё пайғамбардан 150 йил ўтгандан кейин яшаган Еремиё (алайҳиссалом) Довуд сулоласининг қулаганини ўз кўзлари билан кўрган. Унинг шундай сўзларни ёзиб қолдирганини кўрамиз:

“Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.”

Ерм. 23:5-6

Довуд, Еремиё ва Забур тўпламига

киритилган бошқа пайғамбарлар хронологияси

Довуд Забур саноларини ёзади; Забур китобининг пайдо бўлиши

Қуддус (Ал Қудс) га асос солиниши

Сулаймон Худонинг уйини қуради/Юнус/Ишаё/Михо/Еремиё/Хизқиёл/Дониёр/Закариё/Эзра ва Нахимиё/Эстер/Малаки/Исо

Мил.1 йил

Мил.ол/мил.

Мустақил шоҳлик. Қуддусда шоҳлар ҳукмронлик қилади

Бобилликлар томонидан босиб олиниши; Исроил халқининг Бобилга асир қилиб олиб кетилиши

Форс империяси провинциясига айланган Исроилга қайтиш

Исроил Искандар Зулкарнай империяси провинциясига айланади

Исроил Рим империяси провинциясига айланади

Қуддус мил. 70 йилда Римликлар томонидан вайрон қилинади; яҳудийлар бутун дунёга ёйилиб кетади.

Вақт шкаласида Забур тўпламидаги бошқа пайғамбарларга нисбатан Еремиё (алайҳиссалом) ўзидан 150 йил аввал бевосита Новда ҳақида Ишаё (алайҳиссалом) қилган башоратларни давом эттиради. Новданинг шоҳ бўлиши айтилади. Биз юқорида Масиҳнинг ҳам шоҳ бўлиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Демак кўряпмизки, Новда билан Масиҳ ўртасида ўхшашликлар кўпайиб бормоқда.

Закариё пайғамбар … Новдани исми билан атайди

Закариё (алайҳиссалом) қадимги башоратни очишни давом эттиради. У мил.ол. 520 йилларда, Бобилдаги яҳудий асирларининг биринчи гуруҳи Қуддусга қайтиб келган вақтларда яшаган. Ўша пайтда Яҳудо юрти Форс империясига қарам эди.

(Закариё пайғамбарни Яҳё чўмдирувчининг отаси билан адаштирманг. Унинг ҳам исми Закариё бўлган. Закариё пайғамбар Яҳёнинг отаси руҳоний Закариёдан 500 йил аввал яшаган. Бундан ташқари руҳоний Закариёга Закариё пайғамбарнинг исми берилган. Буни бугунги кунда кўпчилик ота-оналарнинг ўз боласига Муҳаммад (с.а.в.) нинг исмини бераётганига қиёслаш мумкин.

У пайтда яҳудийлар Ҳорун (алайҳиссалом) даврида ўрнатилган қурбонлик келтириш тартибини давом эттириш учун Қуддусда вайронага айлантирилган Маъбадни (мил. ол. 520 йил) қайта қуришни бошлагандилар. Закариё пайғамбар даврида Ҳоруннинг авлодидан Ёшуа исмли (Исо исми ибронийчадан Ёшуа бўлади) олий руҳоний бўлган. Бошқача қилиб айтганда, Закариё Исроилда (тахминан мил.ол. 520 йилларда) пайғамбар бўлган пайтда, Исо — олий руҳоний бўлган.

Аллоҳ Закариё пайғамбар орқали Олий руҳоний Исо ҳақида шундай дейди:

“Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда» бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан. Мен Ёшуанинг олдига бир тош қўйдим. Менинг етти кўзим ўша тошга қадалган. Бу тошнинг устига Мен ёзув ёзаман, — демоқда Сарвари Олам. — Мана шу юртнинг гуноҳини бир кунда олиб ташлайман.” .

Зкр. 3:8-9

Бу ерда ҳам “НОВДА“ ҳақида айтилади! Аммо бу сафар Эгамиз уни “хизматкорим” деб атайди. Қайсидир маънода олий руҳоний Ёшуа келиши ваъда қилинган Новданинг образи бўлиб хизмат қилади. Олий руҳоний — келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзи бўлган. Бироқ қандай қилиб? Юртнинг гуноҳи қандай қилиб бир кунда олиб ташланади? Давомида Закариё пайғамбар ажойиб нарсаларни ёзади.

“Эгамиз менга қуйидаги сўзларни аён қилди:

 — … кумуш ва олтиндан тож ясагин. Уни Ёҳузадах ўғли — олий руҳоний Ёшуанинг бошига кийгизгин–да, унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: Новда деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради.”

 Зкр. 6:9-12

Новда айнан ўша одамнинг исми билан аталганига эътибор беринг (иброний тилидаги нусҳада). Ажабланарлиси шуки, Инжил пайғамбари Исо ал-Масиҳ туғилишидан 500 йил олдин Новдага Исо деб исм берилиши ҳақида башорат қилинмоқда. Ўша Новда — Исо бўлади! Новда ва Масиҳ бир шахснинг иккита исмидир! Лекин нима учун Унга иккита ном берилмоқда? У нима қилиши керак эди? Давомида Забур тўпламидаги пайғамбарлар буни батафсил тушунтиради. Бу ҳақда кейинги мақоламизда сўз юритамиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *