Skip to content
Home » ибрахим и измаель

ибрахим и измаель

Иброҳим (алайҳиссалом) кимни қурбонлик қилиш учун олиб келди: Исҳоқними ёки Исмоилними?

  • by

Ҳар сафар Иброҳим (алайҳиссалом) қурбонлик қилиш учун ўғлини олиб келгани ҳақида гапирганимизда, дўстларим бу ерда Иброҳимнинг Сорадан туғилган кенжа ўғли Исҳоқ эмас, Ҳожардан туғилган ҳазрати… Read More »Иброҳим (алайҳиссалом) кимни қурбонлик қилиш учун олиб келди: Исҳоқними ёки Исмоилними?

Исмоил пайғамбар ҳақида турли хил фикрлар мавжуд. Аммо бундан 3500 йил муқаддам Мусо пайғамбар (алайҳиссалом) томонидан ёзилган Тавротда унинг тақдири ҳақида аниқ ва муайян маълумотлар берилади. Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга барака беришни ва наслини денгиз қумидек кўпайтиришни ваъда қилган эди (бу ерга қаранг). Сўнг Иброҳим (алайҳиссалом) нинг икки хотинидан икки ўғил туғилади, лекин тез орада хотинлари ўртасида адоват юзага келгач, Иброҳим Ҳожар ва Исмоилни ҳайдаб юборишга мажбур бўлади. Адоват икки босқичли бўлган. Биринчи босқич — Исмоил туғилгандан кейин то Исҳоқнинг туғилишигача бўлган даврни ўз ичига олади. Тавротда ўртадаги низо ҳақида ва Аллоҳ Ҳожарни қандай ҳимоя қилиб, унга зоҳир бўлгани ва Исмоил алайҳиссаломга марҳамат кўрсатгани ҳақида шундай дейилади:

1 Ибромнинг хотини Сорай ҳамон бола кўрмас эди. Сорай Мисрлик Ҳожар

деган бир аёлни чўри қилиб олган эди.

2 Бир куни Сорай Ибромга айтди:

— Эгамиз мени фарзанддан қисди. Энди чўримнинг ёнига кираверинг. Балки у орқали фарзандли бўларман. Ибром Сорайнинг таклифига рози бўлди.

3 Шундай қилиб, Ибромнинг хотини

Сорай Мисрлик чўриси Ҳожарни эрига хотин* қилиб олиб берди. Бу воқеа юз берганда, Ибром Канъон юртига кирганига ўн йил бўлган эди.

4 Ибром Ҳожарнинг ёнига кирди. Ҳожар ҳомиладор бўлди. Ҳожар ҳомиладорлигини билгач, бекаси Сорайни назар–писанд қилмай қўйди.

5 Шунда Сорай Ибромга деди:

— Чўримга имтиёз бериб, ўзим уни сизнинг қўйнингизга солиб қўйдим. Энди

у ҳомиладор бўлиб, мени назарига илмай қўйди–я. Буларнинг ҳаммасига сиз

айбдорсиз! Худога солдим, қай биримизнинг ҳақ эканимизни Худо ҳал қилсин!

6 Ибром Сорайга:

— Ҳозир ҳам у сенинг чўринг, унга истаганингни қилавер, — деб жавоб берди. Сорай Ҳожарга шунақанги шафқатсизлик қилдики, Ҳожар қочиб кетишга мажбур бўлди.

7 Эгамизнинг фариштаси саҳродаги булоқ ёнида — Шурга* борадиган йўл

бўйида Ҳожарни топди.

8 — Эй Ҳожар, Сорайнинг чўриси! Қаердан келиб, қаерга кетяпсан? — деб

сўради.

— Бекам Сорайдан қочиб келяпман, — деб жавоб берди Ҳожар.

9 — Бекангнинг ёнига қайт, унга итоат эт, — деди Эгамизнинг фариштаси

Ҳожарга.

10 — Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким

санай олмайди.

11 Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга яна гапирди:

“Сен ҳомиладорсан ва туққайсан ўғил,

Эгамиз эшитди жафоларингни,

Унинг исмини қўйгайсан Исмоил.

12 Ўғлинг бўлғай асов эшакдай,

Унинг қўли кўтарилгай ҳаммага қарши

Ва ҳамманинг қўли — унга қарши,

Қариндошлари билан душман бўлиб яшагай.”

13 Ҳожар: “Мени кўрадиган Худони кўрдим–а!” деди. Шунинг учун у ўзига

гапирган Эгамизга: “Мени кўрадиган Худосан” деб ном берди.

14 Шунинг учун бу қудуққа Бэр–Лахай–Руй деб ном берилган. Қудуқ Кадеш билан Барид орасида жойлашган.

15 Ҳожар Ибромга ўғил туғиб берди, Ибром бу болага Исмоил деб исм қўйди.

Ибтидо 16:1-16

Биз Ҳожарнинг пайғамбар аёл бўлганини кўрамиз, чунки у Эгамиз билан гаплашган. У ўғлига (Исмоил) исм берган: “ Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди”, деб ваъда берган Зот билан суҳбатлашди. Бунақа ваҳий ва ваъдани олганидан кейин, у бекаси олдига қайтиб борди ва адоват вақтинча тўхтади.

Адоват кучаяди

Орадан 14 йўл ўтиб, Сора ўғли Исҳоқни туққанидан кейин адоват яна кучаяди. Тарвотда бу ҳақида батафсил маълумот берилган:

Вақт ўтиб, Исҳоқ катта бўлиб қолгач, Сора уни кўкракдан чиқарди. Бу бахтли

кунни нишонлаб, Иброҳим катта зиёфат берди.

9 Мисрлик Ҳожарнинг Иброҳимга туғиб берган ўғли Исмоил Исҳоқни

масхара қилаётганини Сора кўриб қолди.

10 Сора Иброҳимдан:

— Бу чўрини ўғли билан бирга ҳайдаб юборинг! — деб талаб қилди. —

Чўрининг ўғли менинг ўғлим билан меросхўр бўлмасин.

11 Бу гапдан Иброҳим жуда хафа бўлди, ахир, Исмоил ҳам унинг ўғли эди–да.

12 Лекин Худо Иброҳимга деди:

— Бола ва чўри хотининг учун ташвиш тортма. Соранинг айтганларини қил.

Чунки Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади.

13 Чўри хотинингнинг боласи сенинг ҳам ўғлинг бўлгани учун Мен унга ҳам фарзандлар ато этиб, ундан халқлар яратаман.

14 Иброҳим эртасига саҳарда турди. Бир оз егулик ва бир меш сув олиб,

Ҳожарнинг елкасига юклади–да, ўғли билан бирга жўнатиб юборди. Ҳожар

Бершеба атрофларида чўлда бемақсад изғиб юрди.

15 Мешдаги сув тамом бўлгач, Ҳожар боласини бир бутанинг тагида қолдирди.

16 Сўнгра: “Боламнинг ўлишини кўрмайин”, деб боласидан бир ўқ отими нарига

бориб ўтирди. Ҳожар ўша ерда ўтириб, йиғлаб, фарёд қила бошлади.

17 Худо ўсмирнинг йиғисини эшитди. Худонинг фариштаси самодан Ҳожарни чақириб деди:

— Нимага ғам чекяпсан, Ҳожар? Қўрқма, сен ўсмирни қолдириб кетган жойдан

Худо унинг йиғисини эшитди.

18 Қани, ўғлингни тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман.

19 Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, у бир қудуқни кўрди. Бориб,

мешни сувга тўлдириб келди–да, боласига ичирди.

20 Худо доимо бола билан бирга бўлди. Бола Порон чўлида ўсиб–улғайди. У

моҳир камонкаш бўлди.

21 Онаси уни Миср юртидан бир қизга уйлантирди.

Ибтидо 21:8-21

Сора (аввал Сорай деб юритилган, сўнг ўзгартирилган ва Сора деб атала бошлаган) Ҳожар билан бир уйда чиқишолмаганини, эридан уни ҳайдаб юборишни талаб қилганини кўрамиз. Иброҳим (алайҳиссалом) бу ишни қилишни истамади, лекин Аллоҳ унга Ҳожар ва Исмоил (алайҳиссалом) ҳақида Ўзи ғамхўрлик қилишини ваъда қилди. У яна Ҳожарга саҳрода зоҳир бўлиб, унинг кўзини очиб юборди ва Ҳожар бир қудуқни кўрди. Сўнг Аллоҳ Ҳожарга Исмоил ((алайҳиссалом) дан буюк халқ яратишини айтди.

Тавротда янги халқ шаклланишининг дастлабки босқичлари ҳақида айтилади. Биз Иброҳим (алайҳиссалом) вафот этган вақтда Исмоил (алайҳиссалом) билан нима бўлгани ҳақида ўқишимиз мумкин:

7 Иброҳим 175 йил яшаб, 8 нуроний ёшда, кексайиб, оламдан ўтди. 9 Ўғиллари Исҳоқ билан Исмоил уни Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга дафн қилдилар. Бу дала илгари Хет халқидан бўлган Зўхар ўғли Эфрўнники эди.

10 Бу далани Иброҳим Хет халқидан сотиб олган эди. Иброҳим бу ғорда хотини Соранинг ёнига дафн қилинди.

11 Иброҳим вафот этгандан кейин, Худо унинг ўғли Исҳоққа барака берди. Исҳоқ Бэр–Лахай–Руй қудуғи* ёнида истиқомат қиларди. Исмоилнинг насли

12 Соранинг Мисрлик чўриси Ҳожар Иброҳимга туғиб берган Исмоилнинг

насл–насаби тарихи қуйидагичадир:

13 Туғилиш тартибига кўра, Исмоил ўғилларининг исмлари қуйидагича:

тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари Кедар, Адбал, Мивсом,

14 Мишмо, Думах, Массо, 15 Ҳадад, Темо, Ятур, Нофиш ва Кедемах.

16 Исмоилнинг бу ўн икки ўғли ўн икки қабиланинг йўлбошчиси бўлдилар. Ўша қабилалар чодир қуриб жойлашган ерларга уларнинг исмлари берилди.

17 Исмоил 137 ёшида оламдан ўтди.

18 Исмоилнинг насли Оссурияга кетаверишда — Мисрнинг шарқидаги Хавила билан Шур орасида ўрнашди. Улар қариндошларига душман бўлиб яшардилар.

Ибтидо 25:7-18

Исмоил ҳақиқатан ҳам узоқ умр кўрди, унинг ўн икки ўғли ўн икки қабиланинг йўлбошчиси бўлди. Аллоҳ Ўз ваъдасини бажарди. Арабларнинг то бугунги кунгача келиб чиқиши Исмоилдан бўлиб, улар Иброҳимнинг насли ҳисобланади.

Qur’oni karim- 37: 102-110 (Saffot) Tavrot: Ibtido 22:1-18
102 Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.

103 Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.104Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!105 Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз», деб.106Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.107

Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик. (Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳимга алайҳиссалом юқоридаги нидони қилди ва Исмоилнинг алайҳиссалом ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)

108 Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.

109 Иброҳимга салом бўлсин!

110

Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.

1Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади.
— Иброҳим! — деб чақирди Худо.
— Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
2— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан.
3Эртаси куни Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади. Оловда куйдириладиган қурбонлик учун ўтин тайёрлади. Сўнг икки хизматкори ва ўғли Исҳоқни ёнига олиб, Худо айтган ерга жўнади. 4Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди. 5Иброҳим хизматкорларига деди:
— Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз.
6Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди.
7— Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига.
— Лаббай, ўғлим, — деб жавоб берди Иброҳим.
— Олов билан ўтин бор–у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? — деб сўради Исҳоқ.
8— Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради, ўғлим, — деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди.
9Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди. 10Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди. 11Шу пайт Эгамизнинг фариштаси самодан унга ҳайқирди:
— Иброҳим! Иброҳим!
— Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.
12— Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар етказма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг.
13Иброҳим бошини кўтариб, қўчқорни кўриб қолди. Қўчқорнинг шоҳлари чакалакларга ўралиб қолган эди. Иброҳим қўчқорни ушлаб, қурбонгоҳда ўғлининг ўрнига куйдириб қурбонлик қилди. 14Шунинг учун бу жойга Иброҳим “Эгамиз беради” деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади” деган ҳикматга айланиб кетган.
15Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси самодан Иброҳимни яна чақирди:
16— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан17сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар. 18Менга итоат қилганинг учун ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.”