Skip to content
Home » Аллоҳдан келган ваҳий сифатида Қуръонда Инжилнинг тилга олиниши қоидаси

Аллоҳдан келган ваҳий сифатида Қуръонда Инжилнинг тилга олиниши қоидаси

Қуръон китобини биринчи бор қўлимга олиб ўқишни бошлаганимда, мени жуда кўп нарса ҳайрон қолдирди. Биринчидан, Инжил (Хушхабар) ҳақида жуда кўп бора гапирилганини кўрдим. Аммо Инжил ўзига хос йўл билан тилга олингани мени янада қизиқтириб қўйди. Қуйида Инжил ҳақида айтилган Қуръондаги оятларни келтираман. Балки сиз ҳам мен кўрган қонуниятларни учратарсиз.

У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди. Ундан олдин одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳам туширди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга шиддатли азоб бор. Аллоҳ Азийз ва интиқом олувчи зотдир.

Оли Имрон 3:3‑4

Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади.

Оли Имрон 3:48

Эй, аҳли китоблар, нимага Иброҳимга ташланасизлар. Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушган‑ку! Ақл юритмайсизларми?!

Оли Имрон 3:65

Уларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва мавъиздир.

Моида 5:46

Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббиларидан нозил бўлган нарсага амал қилганларида эди, албатта, тепаларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам еган бўлардилар. Улардан мўътадил тоифалар ҳам бор. Уларнинг кўпларининг қилган нарсалари жуда ҳам ёмон.

Моида 5:66

“Эй, аҳли китоблар! Таврот, Инжил ва сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсага амал қилмагунингизча ҳеч нарсага арзимассизлар”, деб айт. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрларини зиёда қилур. Кофир қавмлар учун ачинма.

Моида 5:68

Аллоҳ: “Эй, Ийсо ибн Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни эсла. Сени муқаддас руҳ билан қўллаганимни, одамларга бешикда ҳам, катталигингда ҳам гапирганингни эсла. Сенга китобни, ҳикматни, Тавротни ва Инжилни ўргатганимни эсла. Менинг изним ила лойдан қуш шаклини ясаганингда ва унга пуфлаганингда, Менинг изним ила қуш бўлганини, Менинг изним ила туғма кўрни ва песни тузатганингни эсла. Менинг изним ила ўликларни чиқарганингни эсла. Бани Исроилга аниқ мўъжизалар келтирганингда, улардан куфр келтирганлари: “Бу очиқ сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас”, деганида, сени улардан қутқарганимни эсла”, деганини ёд эт!

Моида 5:110

Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар, ўлдирурлар ва ўлдирилурлар. Бу, Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир.

Тавба 9:111

Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу, худди, уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар. Кофирларнинг ғазабини қўзитиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди.

Фатҳ 48:29

Қуръонда Инжил ҳақида келтирилган ҳамма оятларни бир‑бирига қиёсласа, Инжил ҳеч қачон ажратиб, яккаланиб тилга олинмаганини кўрса бўлади. Инжил тилга олинган ҳар бир ҳолатда ундан олдин Таврот тилга олинади. “Қонунлар” – Мусо пайғамбарнинг китоби бўлиб, одамлар орасида Таврот деб юритилади. Муқаддас Китоблар орасида Инжилнинг ноёблиги шундаки, у ҳеч қачон якка ва ажратилган ҳолда тилга олинмайди. Аммо Таврот ва Қуръон алоҳида, якка ҳолда тилга олинади. Бир нечта мисол келтираман.

Яна Мусога ҳам китобни, яхшилик қилганга (неъмат) батамом бўлиши учун, ҳар бир нарса батафсил бўлиши учун, ҳидоят ва раҳмат бўлиши учун бердик. Шоядки, улар Роббиларига рўбарў бўлишларига иймон келтирсалар.

Анъом 6:154

Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар.

Нисо 4:82

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Қуръонда Инжил доим Таврот билан бирга тилга олинади, яъни Инжил ҳақида гапирилганда, ундан олдин доим Таврот ҳақида гапирилади.

Биттагина истисноли ҳолатда ҳам қоида сақлаб қолинган

Юқорида Инжил ҳақида гапирилган ҳамма жойида Таврот тилга олинганини айтгандик. Мен Инжил ҳақида гапирилган, аммо ундан олдин Таврот тилга олинмаган битта жойини топдим, аммо бунда мен юқорида айтган қонуният бузилмаган.  Мана ўша оят:

Дарҳақиқат, Нуҳ ва Иброҳимни Пайғамбар қилиб юбордик ҳамда Пайғамбарликни ва китобни икковларининг зурриётига хос қилдик. Улар орасида ҳидоят топганлар бор, лекин уларнинг кўплари фосиқлардир.

Ҳадид 57:26‑27

Қуръоннинг фақат мана шу жойида Инжилдан олдин Таврот сўзи ишлатилмаган, аммо бу оятнинг матни мен юқорида айтган қонуниятни тасдиқлаб бермоқда, холос. 26‑оятда Нуҳ, Иброҳим ва бошқа пайғамбарлар ҳақида гапирилади, 27‑оятда эса Инжил ҳақида сўз боради. Агар билсангиз, айнан Қонун, яъни Мусо пайғамбарнинг Таврот китобида Нуҳ, Иброҳим ва бошқа пайғамбарлар ҳақида гапирилади. Демак, ҳатто мана шундай истисно ҳолатда ҳам қонуният ўзгармай қолмоқда, зотан юқоридаги оятларда Инжил тилга олинишидан Таврот пайғамбарлари ҳақида сўз кетади.

Аломатлар пайғамбарлардан келадими?

Ўша қонуниятнинг, яъни Инжил ҳақида гапирилишидан олдин доим Таврот тилга олинишининг аҳамияти қандай? Кимдир буни оддий тасодиф деб ўйлаб, назарига олмаслиги ёки “Инжил ҳақида гапирилишидан олдин доим Таврот тилга олиниши керакдир‑да”, деб аҳамият бермаслиги мумкин. Мен эса бундай қонуниятларга жиддий қарашни ўргандим. Балки бу биз учун Парвардигордан келган муҳим белгидир, яъни биз Инжилни фақатгина Таврот орқали била олармиз?! Инжилни тушунишнинг зарурий шарти Таврот билан яхшилаб танишиб чиқишдан иборат. Ўйлашимча, Тавротни яхшилаб ўрганишимиз керак ва Инжилни тушуниш учун ундан нималарни билиб олишимиз кераклигини кўра олишимиз лозим. Қуръонда айтилишича, қадимги пайғамбарлар биз учун белгилар ёзиб қолдирган. Келинг, гап нима ҳақида кетаётганини қуйидаги оятлардан кўрамиз.

Эй, Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Оятларимимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Аъроф 7:35‑36

Бошқача қилиб айтганда, ўзларининг ҳаёти билан аломатлар қолдирган ва Одам болалари учун хабарлар қолдирган. Ким доно ва фаросатли бўлса, бу аломатларни тушунишга ҳаракат қилади. Келинг, бизга қандай аломатлар берилганини ва Тўғри йўлни тушунишга қандай ёрдам бера олишини тушуниш учун аввало Тавротга мурожаат қилиш, яъни илк пайғамбарларни ўрганиш орқали Инжилни кўриб чиқайлик.

Энг бошидан бошидан, Одам Атога берилган аломатдан бошлаймиз. Балки сиз “Узоқ давр мобайнида Таврот, Забур ва Инжил китоблари ўзгартириб юборилмаганми?” деган саволдан бошларни истарсиз? Бу борада Қуръонда, Суннатда нима дейилган? Ҳукм кунида бизга Тавротдан олган билимимиз ҳамда қонун Тўғри йўлнинг аломати эканини билиб олганимиз керак бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *