Ҳар сафар Иброҳим (алайҳиссалом) қурбонлик қилиш учун ўғлини олиб келгани ҳақида гапирганимизда, дўстларим бу ерда Иброҳимнинг Сорадан туғилган кенжа ўғли Исҳоқ эмас, Ҳожардан туғилган ҳазрати Исмоил (ёки Исмоил) қурбонлик учун олиб келинганини маъқуллашади. Шу боис, Қуръонда бу ҳикояни ўқиганимда ҳайрон бўлдим. Буни дўстларимга кўрсатганимда, улар ҳам ҳайрон бўлишди. “Иброҳимнинг Аломати 3” мақоласида биз ўша, жуда муҳим тарихий воқеани таҳлил қилган эдик. Парчанинг тўлиқ матнини бу ерда ўқишингиз мумкин. У ерда нима дейилган? Келинг, ўша оятни яна бир марта ўқийлик:
(Ўғли) у билан бирга юрадиган ёшга етгач, Иброҳим: “Эй болажоним, тушимда сени (қурбонликка) сўяётганимни кўряпман. Бир ўйлаб кўр, нима дейсан?”, деди. (Ўғли эса): “Эй Отажон, сизга буюрилган ишни бажаринг, Аллоҳ насиб қилса, мени сабр-бардошлилардан эканимни кўрасиз”, деди.
Соффат сураси 37:102
Иброҳим (алайҳиссалом) Аллоҳга қурбонлик қилмоқчи бўлгани ҳақидаги парчада ўғлининг исми тилга олинмаган. Бундай ҳолларда қўлда бор бўлган барча маълумотлар синчковлик билан таҳлил қилинса яхши бўлади. Қуръонни бошидан охиригача ўқиб қарайдиган бўлсак, Исмоил пайғамбарнинг исми 12 марта тилга олинганини кўрамиз.
- Ўша 12 та парчадан иккитасида фақат Исмоилнинг ва Иброҳимнинг исмлари бирга тилга олинади (2:125, 2:127).
- Беш марта унинг Иброҳим ва укаси Исҳоқ билан бирга тилга олинганини кўрамиз (3:84, 4,163, 2:133, 2:136, 2:140).
- Қолган бешта ҳолатда у бошқа пайғамбарлар қаторида эътироф этилади, Иброҳим тилга олинмайди (6:86, 14:39, 19:54, 21:85, 38:48).
Исмоил отаси Иброҳим (алайҳиссалом) билан бирга тилга олинган икки парчада қурбонлик эмас, ибодат билан боғлиқ ҳодисалар ёритилган кўринади.
Ўшанда Каъбани инсонлар савоб қозонадиган ва эсон-омонликда бўладиган ер қилганмиз. Иброҳим турган жойлардан бир қисмини дуо-ибодат ери қилиб олинглар. Иброҳим ва Исмоилга вазифа бердик – “Тавоф қилувчилар, эътикофда ўтирувчилар, рукуъ-сажда қилувчилар учун Байтимни покиза сақланглар!”, дедик.
Бақара сураси 2:125
Иброҳим ва Исмоил Каъбанинг асосларини кўтараётиб шундай деган: “Эй яратган Эгамиз! Биздан қабул қил. Сен эшитиб турасан, билиб турасан!
Бақара сураси 2:127
Қуръону Каримнинг ҳеч бир оятида қурбонлик учун айнан Исмоил келтирилгани ҳақида айтилмаган. Шунчаки “ўғли” дейилади, холос. Нима учун кўпчилик бу ерда Исмоил ҳақида сўз боради деб ҳисоблайди?
Иброҳим ўғлини қурбонликка келтириш учун олиб келгани ҳақидаги парчага изоҳ
Юсуф Али — Қуръон изоҳловчиси, таниқли таржимон. Унинг изоҳини бу ерда ўқишингиз мумкин.
Унинг Иброҳим келтирган қурбонлик ҳақидаги парчага берган изоҳида айнан қайси ўғли қурбонлик сифатида олиб келингани ҳақида иккита ҳавола келтирилади.
4071 Бу Сурия ва Фаластиндаги унумдор ерлар бўлган. Мусулмонлар анъаналарига кўра, у ерда Иброҳимнинг тўнғич ўғли — Исмоил туғилган. Бу исм “Самия” деган сўзнинг ўзагидан келиб чиққан бўлиб, “эшитиш” деган маънони беради, яъни Худо Иброҳимнинг ибодатини эшитгани англашилади (100-оят). Исмоил туғилганда Иброҳим 86 ёшда бўлган
Ибт. 16:16)
Юсуф Али бу ерда ягона далил сифатида мусулмонлар анъанасини келтиради.
4076 Биз келтирган тахминларни Эски Аҳдда ёзилганлари асосида ибронийлар билан масиҳийлар томонидан илгари сурилган тахминга таққослаш мумкин. Яҳудийлар Исҳоқдан келиб чиққан ва ибронийлар анъанасида оилада кенжа ўғил бўлган Исҳоқнинг наслини юксалтириш мақсадида қурбонликка Исҳоқ олиб келинган дея ҳисобланади ва бу қурбонликнинг араб халқлари ота-бобоси ҳисобланган (Ибт. 22:1-18) ва оилада тўнғич ўғил бўлган Исмоилдан келиб чиққан наслга тааллуқлилиги йўқ дея эътироф этилади. Исҳоқ туғилган пайтда Иброҳим 100 ёшда (Ибт. 21:5), Исмоил туғилганда эса — 86 ёшда бўлган (Ибт. 16:16). Бундан келиб чиқадики, Исмоил Исҳоқдан 14 ёш катта бўлган. Исмоил то 14 ёшга тўлгунига қадар Иброҳимнинг ёлғиз ўғли бўлган; Исҳоқ ҳеч қачон Иброҳимнинг ягона ўғли бўлмаган. Шунга қарамай, Эски Аҳдда шундай дейилади (Ибт. 22:2): “Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан”.
Бу ерда далил тариқасида Тавротда ёзилган сўзлар олинмоқда. Яъни: “Ёлғиз суюкли ўғлинг…”, дейилади (Ибт. 22:2). Исмоил 14 ёшга катта бўлгани боис, бундан хулоса қилинадики, “ёлғиз ўғил” деб айнан у назарда тутилган. Лекин изоҳловчи бу ерда бир нарсани ҳисобга олмайди: аввалги, 21-бобда Иброҳим (алайҳиссалом) Исмоил билан Ҳожарни уйдан ҳайдаб юборган эди. Шу боисдан ҳам Ибтидо 22-бобда Исҳоқ Иброҳимнинг “ёлғиз ўғли” деб аталади, бунга Исмоилнинг бу пайтга келиб ҳайдаб юборилгани сабаб бўлган. Қўшимча маълумотларни бу ердан олишингиз мумкин.
Иброҳимнинг қурбонлик учун олиб келинган ўғли: Тавротдан гувоҳлик
Шундай қилиб, Қуръонда Тавротдан фарқли равишда қурбонлик учун олиб келинган ўғилнинг исми кўрсатилмайди. Тавротда эса, яъни Ибт. 22-бобда Исҳоқнинг исми олти марта тилга олинганини кўрамиз (22:2, 3, 6, 7 (2 марта), 9).
Муҳаммад (с.а.в.) Тавротнинг мўътабар манба эканини тасдиқлаган
Ҳадисда айтилишича, Муҳаммад пайғамбар (алайҳиссалом) биз ҳозирги кунда билган Тавротнинг мўътабар манба эканини тасдиқлаган. Мен бу мавзуда мақола ёзганман ва унда буни тасдиқлайдиган бир нечта ҳадис келтирилади:
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир гуруҳ яҳудийлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Қаффга таклиф қилдилар ва: “Бизнинг қавмимиздан бўлган Абулқосим бир аёл билан зино қилди, шунинг учун унга ҳукм чиқаринг”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёстиқ қўйишди, улар ёстиқ устига ўтириб: “Тавротни келтиринг”, дедилар. Тавротни тутганларида улар ёстиқни остларидан олдиларда, унга Тавротни қўйиб: “Мен сенга ва сени нозил қилган Зотга ишонаман”, дедилар. Сунан Аби Довуд, 38-китоб, 4434-сон.
Исо ал-Масиҳ (алайҳиссалом) Тавротнинг мўътабар манба эканини тасдиқлаган
Юқорида айтиб ўтилганидек, Исо ал Масиҳ ҳам Тавротнинг мўътабар манба эканини тасдиқлаган. Унинг ушбу мақолада келтирилган таълимотларидан бирида шундай дейилади:
“Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади. Шу боис ким бу амрларнинг энг кичигига ҳам риоя қилмай, уни бошқаларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади.
Мат. 5:18-19
Огоҳлантириш: анъаналар Тавротдан устун эмас
Қандайдир анъаналарни Мусога берилган Тавротдан устун қўйиш доноларнинг иши эмас. Ҳақиқатан ҳам, Исо ал Масиҳ (алайҳиссалом) ўша пайтда диний раҳнамоларни инсоний урф-одатларга ёпишиб олганлари ва Худонинг амрларини йиғиштириб қўйганлари учун кескин қоралаган:
Жумладан, Исо Масиҳ шундай деган: “Ўзларингиз–чи? Нега ўз урф–одатингизни деб, Худонинг амрини бузиб юрибсизлар? Худо: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин”, деб айтган. Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: одам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога инъом қилинган, — деса, — у ота–онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади.” Шу тариқа сизлар ўз таълимотингиз билан Худонинг каломини бекор қиляпсизлар. Сизлар иккиюзламачисизлар!…”
Мат. 15:3-7
Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, бу ерда пайғамбар инсоний урф-одатларни Худо қонунидан устун қўйилиши ҳавфи ҳақида огоҳлантиради.
Ҳозирги Таврот матнининг тўғри эканини Ўлик денгиздан топилган қўлёзмалар тасдиқлайди.
Қуйида келтирилган чизмада Тавротнинг энг қадимги қўлёзмалари — Ўлик денгиздан топилган қўлёзмалар мил. ол. 200 йилларда ёзилган (батафсил маълумотларни бу ердан топасиз). Бу ўз навбатида Муҳаммад (алайҳиссалом) ва Исо ал Масиҳ (алайҳиссалом) айтган Таврот қўлёзмалари бизгача ўша даврда қандай бўлган бўлса, шундайича етиб келганини тасдиқлайди.
Ўлик денгиздан топилган ўроғлик қоғозлар
(Таврот/Забур қўлёзмалари)
Инжилнинг энг қадимги қўлёзмалари
Қуръон нозил қилиниши
Муҳаммад пайғамбар (алайҳиссалом) Муқаддас Китобда
ёзилган нарсаларни тасдиқлайди
Қўлёзмалар асосида ёзилган ҳозирги Муқаддас Китоб
Мусо Таврот
Довуд Забур
Инжил
Мил.ол. I аср
Константин
Ҳозирги Муқаддас Китоб қўлёзмалари энг қадимги даврдан
Рукописи современной нам Библии — с древнейших времен
Шундай қилиб, пайғамбарларнинг гувоҳликларига қайтадиган бўлсак, ушбу саволга тўлиқ ойдинлик киритиб оламиз.