Skip to content
Home » Мусо аломати 2: Қонун

Мусо аломати 2: Қонун

  • by

Мусонинг биринчи аломатидан (Фисиҳ) эсингизда бўлса, Аллоҳ эшик кесакиларига қурбонлик қўзисининг қони суртилмаган уйларда тўнғич ўғил бола фарзандлар нобуд бўлишини эълон қилган эди. Фиръавн бу огоҳлантиришларга қулоқ солмади ва оқибатда ўғлини йўқотди. Шундан сўнг Мусо (алайҳиссалом) Исроил халқини Мисрдан олиб чиқди, фиръавн эса уларнинг ортидан қувиб борди ва Қизил денгизга ғарқ бўлди.

Бироқ Мусо Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишнигина эмас, балки бу халққа янги қонун — Парвардигорнинг қонуни асосида ҳаёт кечиришни ўргатишни мақсад қилган.

87-Аъло сурасида Аллоҳ яратилган дунё табиат қонунларига қандай бўйсунишини эслатади:

Шаъни юксак бўлмиш Роббинг номини улуғла! Яратиб, бежирим қилган У.

Ўлчов белгилаб, йўл кўрсатган ҳам У. У ўтлоқларни яшартириб чиқартиради,

Кейин, уни қора чириндига айлантиради.

87-Аъло сураси 1-5 оятлар

Одамлар борасида Аллоҳ, шунингдек, Аҳлоқ Қонунларига ҳам амал қилишни буюради. Мусо (алайҳиссалом) ва Исроил халқи Мисрдан чиққанларидан кейин вақт ўтиб, Синай тоғига келишади. Мусо (алайҳиссалом) тоққа чиқади ва у ерда 40 кун бўлиб, Худодан қонунлар қабул қилади. Бу ҳақда Бақара сурасида (2) ва Аъроф сурасида (7) айтилган:

Тепангизга Тур (тоғи)ни юксалтирганимизда: “Сизларга берганимиз (Таврот)ни маҳкам ушланглар, гуноҳлардан сақланиб қолиш учун унинг ичидагиларни ёдда тутинглар”- деб, сизлардан қатъий сўз олганмиз.

Бақара сураси (2) 63-оят

Мусо билан ўттиз кеча сўзлашиб, уни яна ўн (кеча) билан тамомладик. Шундай қилиб, яратган Эгаси тайинлаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. …

7-Аъроф сураси 142-оят

Мусо (алайҳиссалом) га қандай Қонун берилди? Қонун тўлиқ олиб қаралганда, жуда катта бўлган (у ҳалол ва ҳаром нарсалар ҳақида жами 613 та амр ва кўрсатмаларни ўз ичига олар эди). Бу амрлар Тавротнинг муҳим қисми ҳисобланади. Аммо даставвал Аллоҳ Мусога тош лавҳаларга ёзилган бир нечта муайян амрларни беради. Улар Ўнта амр деб юритилади ва Қонунларда ёзилган жуда кўп бошқа кўрсатмалар учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўнта Амр Мусога берилган Қонунларнинг ўзаги ҳисобланади, уни энг керакли минимум десак ҳам муболаға бўлмайди. Аъроф сурасида (7) бу ҳақида шундай дейилган:

Биз унга (Тавротдаги) лавҳаларда ҳар нарсага алоқадор насиҳат ва ҳар нарсанинг тафсилотини ёзиб бериб, (кейин): “Буларни маҳкам тут, халқингга ҳам буюр – энг чиройли шаклда тутсинлар. Сизларга яқинда йўлдан чиққанларнинг юрти (Миср)ни кўрсатаман”, деган.

Ер юзида ноҳақлик ила катта кетиб юрганларни оятларимдан шундай буриб қўяманки, агар барча оятларни кўрсалар ҳам ишонмайдилар. Етуклик йўлини кўрсалар ўзига йўл қилиб олмай, янглиш-хато йўлни кўриб, уни ўзларига йўл қилиб оладилар. Оятларимизни ёлғонга чиқаргани ва уларга бепарво бўлишгани учун шундай бўлади

Аъроф сураси (7) 145-146 оятлар

Ўнта амр

Шундай қилиб, Қуръоннинг Аъроф сурасига (7) кўра, Мусога Ўнта амр тош лавҳаларда ҳар нарсага алоқадор насиҳат ва ҳар нарсанинг тафсилоти, яъни Аллоҳнинг аломати тариқасида ёзиб берилган. Бу қандай амрлар бўлган? Таврот тўпламидан жой олган Чиқиш китобига мурожаат қилиб, ушбу амрларни келтириб ўтайлик. Мусо (алайҳиссалом) уларни тош лавҳалардан кўчириб ёзган (мен тартиб рақамларини киритдим, холос).

Кейин Худо қуйидаги сўзларни айтди:

2 “Мен сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худоман.

3 Мендан бошқа худоларга сажда қилманг.

4 Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг.

5 Ўша худолар ёки бутларга* сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди.

6 Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.

7 Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг. Ким Менинг исмимни суиистеъмол қилса, ўшани жазосиз қолдирмайман.

8 Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг.

9 Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор.

10 Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз,

ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин.

11 Мен, Эгангиз, олти кун давомида осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратдим. Еттинчи куни эса дам олдим. Шунинг учун Мен, Эгангиз, Шаббат кунини муборак қилиб, муқаддас деб бошқа кунлардан ажратдим.

12 Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади.

13 Қотиллик қилманг.

14 Зино қилманг.

15 Ўғирлик қилманг.

16 Қўшнингизга қарши ёлғон гувоҳлик берманг.

17 Қўшнингизнинг уйига кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг хотини, қули ёки чўриси, моли ёхуд эшаги, унга қарашли бирор нарсасига кўз олайтирманг.”

18. Бутун халқ чақмоқни ва тоғнинг тутунини кўрди, момақалдироқ товушини ва бурғунинг баланд овозини эшитди. Халқ қўрққанидан титраб, узоқроққа бориб турди.

Чиқиш 20:1-18

Кўпинча биз, дунёвий мамлакатда яшаётган имонлилар бу ерда илоҳий амрлар ҳақида сўз бораётганини унутиб қўямиз. Бу эзгуликка чорловчи панд-насиҳатлар эмас, маслаҳатлар тариқасида берилган фикр ҳам эмас. Жоиз кўрилган йўл-йўриқлар ҳам эмаски, уларнинг тўғри ёки нотўғрилиги борасида баҳслашиш мумкин бўлса. Бу Худонинг амрларидир ва уларга сўзсиз итоат қилиш талаб этилади. Шариат қонуни шундан иборат. Муқаддас Худо Ўзини намоён қилганда, Исроил халқини қўрқув-титроқ босган.

Итоаткорликнинг меъёри

Ҳашр сурасида (59) Ўнта амр билвосита Қуръон қонуни билан боғланади. Лекин Қуръондан фарқли равишда Ўнта амр Мусога қаттиқ силкинган, тутунга, чақмоққа ва момақалдироққа бурканган тоғда берилди.

Агар бу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, тоғни Аллоҳга бўлган андишали хавотиридан бош эгиб парчаланиб кетганини кўрардинг. Бу мисолларни инсонларга ўйлансинлар деб келтиряпмиз.

У Аллоҳдир, Ундан бошқа ибодатга лойиқ ҳеч ким йўқ. У махфий нарсаларни (ғайбни) ҳам, ошкор нарсаларни ҳам билади. У яхшилиги чексиз, эзгулик ва неъмат улашувчидир

Ҳашр Сураси оятлар(59) 21-22

Шунгақ қарамай, битта муҳим савол жавобсиз қолмоқда. Улар нечта амрга амл қилишлари керак эди? Қуйидаги оят бевосита Ўнта амрдан олдин келтирилган:

… улар Синай саҳросига етиб келдилар. Улар Синай тоғи этагида қароргоҳ қурдилар. 3 Мусо тоққа — Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди:

— Ёқуб наслига — Исроил халқига шундай деб айт: “Мен, Эгангиз, Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар. Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир,

(Чқш. 19:2-5)

Бу оят эса Ўнта амрдан кейин келади:

… Сўнгра у (Мусо) Аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди.

Чқш. 24:7

Тавротнинг охирги китобида (улар бор-йўғи бешта), яъни Мусонинг сўнгги насиҳатларида Қонунга итоат қилиш борасида шундай дейилади:

… Эгамиз Худо: «Мана шу фармонларнинг ҳаммасига риоя қилинглар, Мендан қўрқинглар, шунда бугунгидай тирик бўласиз, бахтли ҳаёт кечирасиз», деди. Эгамиз Худонинг олдида мана шу амрларни битта қолдирмай бажарсак, солиҳ бўламиз.

Қнлр. 6:24-25

Солиҳликка эришиш

Бу ерда яна ўша “солиҳлик” деган сўзни кўрамиз.Бу жуда муҳим сўз. Бу сўзни биринчи марта Одам Ато Аломати ҳақида сўз борганда учратган эдик. У ерда Аллоҳ Одам Атонинг фарзандларига (яъни бизга!) шундай деган эди:

“Эй Одам фарзандлари! Сизларга танангизни ёпадиган ва (сизларни) чиройли кўрсатадиган кийим (яратиш имконини) бердик. (Сизларни) ҳимоя қиладиган кийим – шу энг яхши кийим. Бу Аллоҳнинг оятларидандир, насиҳат олгайсизлар!

Аъроф сураси (7) 26-оят

Сўнг бу сўзни Иброҳим аломати 2 да учратдик. У ерда Аллоҳ Иброҳим пайғамбарга ўғил ваъда қилгани ва Иброҳим (алайҳиссалом) нинг Унга ишонгани ҳақида сўз боради. Яъни шундай дейилган:

“Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун солиҳ деб билди.”

Ибт. 15:6

(“Солиҳлик” деган иборанинг маъноси Иброҳим Аломати 2 да батафсил тушунтирилади).

Кўриб турганимиздек, Қонун бизга солиҳликка эришишнинг янги йўлини очади. “Эгамиз Худонинг олдида мана шу амрларни битта қолдирмай бажарсак, солиҳ бўламиз”, дейилишининг боиси шу (Қонунлар 6:25).

Солиҳлик шартларини бажариш жуда қийин. Юқоридаги оятга қараганда, одам “ана шу амрларни битта қолдирмай бажариши” керак, шундагина солиҳ бўлади. Бу бизни Одам Ато Аломатига қайтаради. Одам Атонинг биргина итоатсизлиги Аллоҳ томонидан ҳукм қилиниши ва жаннатдан чиқариб юборилиши учун етарли бўлди. Аллоҳ Одам Атонинг амрларни яна бузишини кутиб ўтирмади. Лутнинг хотини ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин. Бу ҳақда Лут Аломатида сўз боради. Бундай талабларнинг қай даражада жиддий эканлни яхшироқ тушуниш учун Тавротдан Қонунга итоат қилишнинг муҳимлиги ҳақида ўргатилаган бир нечта оятни келтираман.

Булар нимани англатиши ҳақида ўйлаб кўрайлик. Университетда ўқиб юрганимда бир профессор бизга саволлар тўпламини берар (масалан, 25 та) ва биздан ўша тўпламлардаги саволлардан ҳар ким ўз ихтиёрига кўра, фақат бир қисмигагина жавоб беришни талаб қиларди. Масалан, 25 тадан 20 тасига жавоб бериш мумкин эди. Агар маълум бир савол ҳаддан зиёд қийин бўлса, талаба уни ўтказиб юбориши ва бошқасини танлаши мумкин эди. Бошқа талаба умуман бошқаларини афзал кўриши мумкин эди. Аслида 25 та саволдан атиги 20 тасига жавоб бериш талаб этилган. Профессор бу билан топшириқни биз учун енгиллаштиришга ҳаракат қилган.

Кўпчилик Ўнта амрга ҳам шундай ёндашади. Уларнинг фикрига кўра, Аллоҳ одамларга Ўнта амрни нозил қилиб: “Ҳеч бўлмаганда бештасини танлаб олиб, уларни бажаришга ҳаракат қилинглар” дегандек гўё. Бироқ улар янглишади. Аллоҳ уларга амрларини битта қолдирмай бажариш зарурлигини айтган, ўзлари учун маъқул кўринганларинигина эмас. Амрлар битта қолдирилмай бажарилсагина одам Қонун олдида солиҳ бўла олади.

Лекин нима учун баъзи одамлар Қонунга мана шундай бепарволик билан қарайди? Чунки Қонунни бажариш жуда қийин, унга фақат бир кун эмас, бутун умр риоя қилиш талаб этилади. Бизга бу борада ўзимизни алдаш ва талаб даражасини пасайтириш осонроқ. Амрларни яна бир марта ўқинг ва қуйидаги саволга жавоб беринг: “Буларни битта қолдирмай бажара оламанми: ҳаммасини, ҳар куни, бир умр, ҳамиша?” Бу жуда муҳим, чунки Ўнта амрни ҳеч ким бекор қилмаган. Аллоҳ уларни бекор қилмаган; улар Мусо (алайҳиссалом) дан кейин ҳам, Исо Масиҳ даврида ҳам, Муҳаммад даврида ҳам ўз кучини йўқотмаган. Бу амрлар жамики авлодлар учун берилган (бу ерга қаранг). Улар одоб-ахлоқ асослари ҳисобланади ва мисол учун, бутпарастликка қарши, ягона Худога сажда қилиш, никоҳда вафоли бўлиш, ўғирлик, қотиллик қилмаслик, ёлғон гувоҳлик бермаслик ҳақида ўргатади. Шундай экан, уларни маълум бир вақтга боғлаб бўлмайди, уларга тўлиқ амал қилиниши лозим. Бу саволга ҳеч ким ўзганинг ўрнига жавоб бера олмайди. Ҳар ким фақат ўзи жавоб беради. Қиёмат куни одам бу саволга яна жавоб беради — Аллоҳнинг олдида ҳисоб беради.

Аллоҳнинг ҳузурида бериладиган энг муҳим савол

Ўзингизга жавоб бера олишингиз учун мен ўз нуқтаи назаримга асослаган ҳолда сизга Қонунлар 6:25 асосида савол бераман. Қонун сизга нисбатан ҳар хил қўлланади, бу кўп жиҳатдан Қонундаги ушбу бандга қандай жавоб беришингизга боғлиқ. Характерингизга яқин жавобни танланг. Тегишли жавобни босинг.:

Қонунлар 6:24-25 сизга нисбатан

Эгамиз менга Ундан қўрқиб, амрларини битта қолдирмай бажаришни буюрган. Шунда мен ҳозир ва то абад бахтли ҳаёт кечиришимни айтган. Эгамиз Худонинг олдида мана шу амрларни битта қолдирмай бажарсам, солиҳ бўламан.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *