Odam Atoning belgisi – Qur’on |
Odam Atoning belgisi – Tavrat |
Moida surasi, 5:28=31Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман. Мен, албатта, менинг ҳам гуноҳимни, ўзингнинг ҳам гуноҳингни олиб кетишингни, шу сабабдан дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Ана ўша золимларнинг жазосидир», деди. Нафси унга биродарини ўлдиришни яхши кўрсатди. Бас, уни ўлдирди. Шу сабабдан зиёнкорлардан бўлди. Аллоҳ ер юзида кезиб юрган қарғани унга биродарининг ўлигини қандай кўмишини кўрсатиш учун юборди. У: «Шўрим қурсин! Мана шу қарғачалик бўлиб, биродарим ўлигини кўма олмадим-а?!» деди. Бас, у надомат қилувчилардан бўлди. (Ояти кариманинг сиёқидан кўриниб турибдики, қотил биродарини ўлдириб қўйгандан кейин нима қиларини билмай қолган. Ўликни кўмиш кераклиги хаёлига келмаган. Чунки аввал ўлик бўлмаган. Бу ер юзидаги биринчи ўлик эди. Ривоятларда келишича, шу пайтда Аллоҳ унга ўликни кўмишни ўргатиш учун икки қарғани юборган. Улар қотилнинг олдида урушиб, бири иккинчисини ўлдирган. Сўнгра қотил қарға ўлган қарғани ерни кавлаб кўмган.) |
IBTIDO 4:1-121Одам Ато хотини Момо Ҳавога яқинлашгандан кейин, Момо Ҳаво ҳомиладор бўлди. Момо Ҳаво ўғил кўрди ва: “Худонинг қудрати билан ўғилли бўлдим”, деб исмини Қобил қўйди. 2Кейинроқ Момо Ҳаво иккинчи ўғлини туғди ва унга Ҳобил деб исм қўйди. Болалар улғайиб, Ҳобил — қўйчивон, Қобил — деҳқон бўлди. 3Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизга назр олиб келди. 4Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини Эгамизга назр қилиб олиб келди. Эгамиз Ҳобилни ва унинг назрини манзур кўрди, 5лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди. 6Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг? 7Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?! Билгинки, ёмон иш қилсанг, эшигингда гуноҳ пойлаб туради, шерга ўхшаб ташланиб, сени ўлжа қилмоқчи бўлади. Гуноҳ сенинг устингдан ҳукмрон бўлишни истайди. Лекин сен гуноҳни мағлуб қилишинг керак.”
8Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди. Улар далага борганларида, Қобил укасига ташланиб, уни ўлдирди.
9Эгамиз Қобилдан:
— Уканг Ҳобил қаерда? — деб сўради.
— Билмайман, нима, укам қаерга борса, мен унинг қадамини ўлчаб юришим керакми?! — деб эътироз билдирди.
10Шунда Эгамиз:
— Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда. 11Укангнинг қони билан ерни булғаганинг учун энди лаънати бўласан, ерга ҳеч қачон ишлов беролмайсан. 12Ерга қанчалик жон куйдириб ишлов бермагин, ер сен учун бошқа мўл ҳосил етиштирмас. Ҳозирдан бошлаб сен ер юзида доимо бир жойдан бошқа жойга қочиб, бошпанасиз, дайдиб юрасан.
|