Skip to content

Знамение Адама – Коран

Знамение Адама – Таурат

Сура Аль-А’раф 7: 19-26

Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут. Икковингиз хоҳлаган жойингиздан енг. Аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар. Унинг сабабидан золимлардан бўлиб қолманглар.

Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.

Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди.

Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» деди.

Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар.

У зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», деди.

У зот: «Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», деди.

Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар. (Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай–либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос–тақво либоси.)

Сура та-ха 20:121-123

И они оба [Адам и Ева] поели от него [с запретного дерева], и стали видны им обоим их нагота (которая до этого не была видна), и стали они сшивать для себя райские листья (чтобы укрыть свою наготу), и ослушался Адам Господа своего и сбился с пути (съев плод того дерева, к которому Аллах запретил ему даже приближаться).

Потом избрал его [Адама] Господь его (сделав пророком) и принял его покаяние и направил на истинный путь.

(Аллах) сказал (Адаму и Еве): «Низвергнитесь [спуститесь на Землю] оба из него [из Рая] (также) вместе (с Иблисом), (будучи) врагами друг другу [вы двое и Иблис – две враждующие стороны]! А если придет к вам от Меня руководство – то, кто последует за Моим руководством, тот не впадет в заблуждение (в земной жизни) и не будет несчастным (в Вечности)!

Ибтидо 2: 2-15
15Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин деб, уни Адан боғига жойлаштирди. 16Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди: “Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол еявер. 17Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.
1ПарИбтидо 3
вардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан:
— Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради.
2Хотин илонга:
— Йўғ–э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, — деб жавоб берди. 3— Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, акс ҳолда, ўласизлар, деб айтган.
4Илон эса хотинга:
— Йўқ, ўлмайсизлар, — деди. 5— Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есангиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.
6Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қанийди мевалар менга донолик ато қилса”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди. 7Ўша заҳоти икковининг ҳам кўзлари очилиб, улар яланғоч эканликларини англадилар, анжир баргларини сонлари атрофига тизиб, ўзларига ёпинчиқ ясадилар.
8Оқшом пайти шабада эсиб турганда, одам ва хотини боғда Парвардигор Эгамизнинг юрганини билдилар. Улар Парвардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яшириндилар. 9Парвардигор Эгамиз:
— Қаердасан? — деб одамни чақирди. 10Одам:
— Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.
11— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Ёки Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?
12Одам жавоб берди:
— Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга берди, мен ҳам едим.
13Шунда Парвардигор Эгамиз хотинга:
— Бу нима қилганинг? — деди.
— Илон мени алдади, мен мевадан едим, — деди хотин.
Худо ҳукм қилади
14Парвардигор Эгамиз илонга шундай деди:
“Шу қилмишларинг учун
Лаънати бўлгайсан барча жонзотлар орасида
Ва жамики ёввойи ҳайвонлар орасида.
Қорнинг билан судралиб юргайсан,
Умринг бўйи тупроқ егайсан.
15Душманлик пайдо қиламан сен билан хотин ўртасида,
Сенинг зотинг билан унинг зоти орасида.
Унинг зоти эзиб ташлайди сенинг бошингни,
Сен чақиб оласан унинг товонини.”
16Хотинга эса шундай деди:
“Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман,
Машаққат ила бола туғасан.
Аммо эрингни қўмсайверасан,
Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан.”
17Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди:
“Хотинингнинг гапига кирганинг учун,
Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун
Сен туфайли ерни лаънати қилдим.
Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни,
Ердан ўтказасан тирикчилигингни.
18Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам,
Ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради.
19Сен тупроқдан яралгансан,
То тупроққа қайтгунингга қадар,
Пешана теринг билан нон ейсан.
Зеро, сен тупроқдирсан
Ва тупроққа қайтасан.”
20Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато унга Момо Ҳаво деб исм берди. 21Одам Ато ва унинг хотини учун Парвардигор Эгамиз теридан кийим–кечак ясаб, уларни кийинтириб қўйди.
Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғидан қувиладилар
22Кейин Парвардигор Эгамиз шундай деди: “Мана, инсон ҳамма нарсани — яхшилик ва ёмонликни билиб, Бизга ўхшаб қолди. Энди у қўлини узатиб, ҳаёт дарахти мевасидан ҳам олмасин, мевани еб, абадий яшайдиган бўлиб қолмасин.” 23Шу сабабдан Парвардигор Эгамиз Одам Атони ва Момо Ҳавони Адан боғидан чиқариб юборди. У Одам Атони ернинг тупроғидан ясаган эди, унга энди ўша ерни ишлашга берди.