Skip to content
КоранIbrohimning belgisi – (Ибтидо 12: 1-7)
Сура 3:84 Сен: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва Набийларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиз!» деб айт! («Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага». Яъни, саҳифа ва ваҳийларга иймон келтирдик. «Асбот» дегани Яъқуб алайҳиссаломнинг авлодлари, деганидир.).

Сура 4:54 (Женщины)

Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳим оиласига китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмиз-ку?!

.

Худо Ибромни танлайди

1Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.
2Буюк халқнинг отаси қиламан сени,
Барака бераман сенга,
Улуғ қиламан сенинг номингни,
Барака манбаи бўласан сен.
3Мен барака берарман сени дуо қилганларга,
Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман.
Сен орқали барака топарлар
Ер юзидаги жамики халқлар.”
4Эгамиз амр қилгандай, Ибром кетди. Лут ҳам Ибром билан бирга кетди. Ибром Хорондан чиқиб кетганда, етмиш беш ёшда эди. 5Ибром хотини Сорайни, жияни Лутни, Хоронда хизматга олган одамларини бошлаб, тўплаган жамики мол–мулкини олиб, Канъон юртига қараб йўлга тушди. Ниҳоят, улар Канъон юртига етиб келишди. 6Ибром бу юртда кўчиб юриб, Шакам яқинидаги Мўре номли муқаддас эман дарахти ёнига етиб келиб тўхтади. Ўша пайтларда бу юртда Канъон халқи яшарди. 7Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди.