Skip to content
Ibrohim alayhissalomning alomati (2-qism) – Qur’on Ibrohimning alomati (2-qism) – Tavrot
Сурат 37: 83-84,99-101 (Саффат)

83.Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир. (Нуҳдан кейин келган Иброҳим Пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)

84. Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.

99У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур..

100.Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.

101. Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.

Ибтидо 15: 1-6

1Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди:
— Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади.
2— Эй Эгам Раббий! Сен менга нима ҳам берар эдинг?! Мен ҳамон бефарзандман, бутун мол–мулким Дамашқлик хизматкорим Элиазарга қолади. 3Сен менга фарзанд бермадинг, шунинг учун хонадонимда туғилган қулим менинг меросхўрим бўлади–да.
4Лекин Ибромга Эгамиз яна шу сўзларни аён қилди:
— Йўқ, қулинг сенинг меросхўринг бўлмайди, ўзингнинг пушти камарингдан бўладиган ўғлинг сенинг ҳамма мол–мулкингга меросхўр бўлади.
5Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга:
— Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди.
Эгамиз яна айтди:
— Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади.
6Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун солиҳ деб билди.